Uffitsi
Уффици (Уфfi зи, айнан „канселярия“) — Флоренсиядаги давлат картиналар галереяси; Италиядаги энг йирик тўпламлардан бири. Ҳукумат канселярияси учун қурилган бинога жойлашган (1560—85, меъмори Ж. Вазари ва бошқа Буонталенти). Медичилар сулоласи тўплами заминида шаклланган У.га 1575-йилда асос солинган. У. 13— ХВИИИ асрлар Италия рангтасвир асарларининг жаҳондаги энг бой тўпламига эга (Дуччо, Жотто, Уччелло, Перо делла Франческа, Боттичелли, Леонардо да Винчи, Рафаэл, Жоржоне, Тициан, Караважо ва бошқалар), антик санъат, франсуз, немис, нидерланд, голланд ва фламанд санъатининг ажойиб намуналари сақланади. Европа рассомларининг автопортретлари, айниқса, нодирдир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |