Уганда, Уганда Республикаси (инглизча: Републиc оф Уганда; суа.: Жамҳури я Уганда) — Шарқий Африкадаги давлат. Майдони 236 минг км². Аҳолиси 34,6 млн. киши (2014).[1] Пойтахти — Кампала шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 4 вилоят (реқион)ра бўлинади.[2]

Уганда Республикаси
Шиор: "Фор Год анд Мй Cоунтрй"
Инглизча: Худо ва Менинг давлатим учун
Мадҳия: Оҳ Уганда, Ланд оф Беаутй
Location of Uganda
Пойтахт Кампала
Расмий тил(лар) Инглизча
Суахилича
Ҳукумат Президентлик Республика
Ёвери Мусевени
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
9-октабр 1962
Майдон
• Бутун
236,040 км2 (82-ўрин)
• Сув (%)
15.39
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
27,269,482 (41-ўрин)
• Зичлик 115/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$46,060 мил. (81-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,689
Пул бирлиги Уганда Шиллинг (УГХ)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма УГ
Телефон префикси 256
Интернет домени .уг

Давлат тузуми

Уганда — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка киради. Амалдаги конституцияси 1995-йил 8 октабрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1986-йилдан Ёвери Мусевени), у умумий тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий мажлис, ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.[2]

Табиати

Уганданинг табиати гўзал ва иқлими юмшоқлиги сабабли „Африка дурдонаси“ деб атайдилар. Уганда Шарқий Африка ясситоғлигида жойлашган. Ер юзаси, асосан, 1100–1500 м баландликдаги тоғлар учраб турадиган текисликдир. Энг баланд жойи — Маргерита чўққиси (5109 м). Чўққиларни доим муз қалпоғи қоплаб ётади. Жан.шарқдаги Элгон вулкани ва жанубиғарбдаги Вирунга гуруҳи вулканлари сўниб қолган. Темир, мис, кобалт, полиметалл рудалар, ноибий, сирконий, апатит, олтин, қалай, волфрам, асл тошлар, тоштуз ва бошқа конлар топилган. Угада иқлими–экваториал, муссонли. Ўртача ойлик температура йил давомида 18,5°дан 22°гача. Йиллик ёғин 750–1500 мм. Кўл ва даре кўп, шу жумладан, Африкадаги энг катта Виктория кўлининг шимолий қисми Угандага қарашли. Дарёларининг купи Нилга қуйилади. Тупроқлари, асосан, қизилферралитли, қурғоқчил жойларда эса темирли қизилқўнғир тупроқ. Угандада саванна, тог ўтлоклари кўп, айрим жойларда барг тўкувчи ва доим яшил ўрмонлар сақланиб қолган. Уларда дарахтларнинг 400 га яқин тури, жумладан, қимматбаҳо нав дарахтлар ўсади. Ҳайвонот дунёсида фил, жираф, арслон, леопард, бегемот, буйвол, зебра, кийик, маймун каби сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар (тимсоҳ, илон), ҳашаротлар бор, балиқ кўп. Кобарега, Рувензори миллий боғлари ва қўриқхоналар ташкил этилган.

Аҳолиси

Аҳолисининг 99% дан купроги африкаликлар. Улар орасида энг купи банту тиллари гуруҳига мансуб халқлар (ганда, сога, нянколе, гишу, няруганда ва бошқалар) бўлиб, мамлакат маркази ва жанубда, нилот халклари (туркона, ланго, ачоли ва бошқалар) шимолда яшайди. Расмий тиллар — суахили ва инглиз тиллари. Шаҳар аҳолиси 12,5%. Аҳсшининг 65% — католик ва протестантлар, 15% — мусулмонлар; қолган қисми маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Йирик шаҳарлари: Кампала, Жинжа, Мбале.[2]

Тарихи

Уганда ҳудудида одам қуйи палеолит давридан яшай бошлаган. Мил. 1-минг йилликда Конго ғарбидаги ўрмонлардан келган бантулар ва шимоли-шарқдан келган кучманчи нилот кабилалари Уганда аҳолисининг узагини ташкил этган. ХИИИ—ХИВ асрларда (айрим маълумотларга кура, Х—ХИ асрларда) кўллар оралиғида илк Китара давлати пайдо бўлган. ХВИ асрда Уганда бир неча мустақил дайлатлар (Уноро, Нкоре, Торо ва бошқалар)га парчаланиб кетган. ХИХ асрнинг урталарида ХИВ асрда ташкил топган Буганда давлати кучайди. ХИХ асрнинг 60-йилларида бу ерга европаликлар суқилиб кира бошлади. Улар маҳаллий қабила ва диний жамоалар уртасида низо ва уруш чиқариш юли билан уларни заифлаштириб, уз таъсир доираларига утказиб олдилар.

1890-йил Англия–Германия шартномасига биноан, Буюк Британия Буганда ва бутун Уганда ҳудудида бемалол ҳаракат қилиш ҳуқуқини олди. ХИХ асрнинг 90-йиллари — ХХ аср бошларида бу давлатлар устидан Британия протекторати урнатилди, улар Уганда протекторатининг мухтор провинсияларига айланди. Биринчи жаҳон уруши бошланган пайтда Буюк Британия бутун Уганда худудини забт қилиб олган эди. 20–30-йилларда бошланган озодлик ҳаракати Иккинчи жаҳон урушидан кейин айниқса авж олди. 1952-йил Уганда Миллий конгресс сиёсий партияси тузилди. Бу партия 1953–55 йилларда Буюк Британиянинг уз мустамлакачилик ҳокимиятини мустақкамлаш мақсадида Уганда, Кения ва Танганикадан иборат Шаркий Африка Федерациясига бирлаштириш йўлидаги уринишларига қарши оммавий ҳаракатга раҳбарлик қилди. 1962-йил 9 октабрдан Уганда мустақил давлат. Кабака (ворисий ҳукмдор) Мутеса ИИ давлат бошлиғи бўлиб қолди. 1967-йил Милтон Оботе президент бўлди. 1971-йил 25 январда генерал Иди Амин бошчилигида ҳарбий тўнтариш бўлиб, Оботе лавозимидан олиб ташланди. Миллий мажлис ва хукумат тарқатиб юборилди. Сиёсий партиялар фаолияти тақикланди. 1971-йил февралдан Иди Амин президент деб эълон қилинди. Иқтисодиётни „угандалаштириш“, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш йўли бошланди, армия 3 баравар кўпайтирилди. Аммо бу сиёсат қийинчиликка учради, экспорт ва импорт издан чиқди, экин майдонлари қисқарди, ишсизлик кучайди, норозиликошди. 1979-йил Моши (Танзания) да Миллий озодлик фронти (МОФ) тузилди. Амин армияси Танзанияга ҳужум қилганида МОФ отрядлари Танзания армияси ёрдамида Амин армиясини тормор этди. МОФ муваққат ҳукумат тузди. 1980-йил 10–11 декабрда Миллий мажлисга сайлов ўтказилди, унда Уганда Халқ Конфесси ғалаба қилди, партия раҳбари М. Оботе яна президент бўлиб қолди. Ҳукумат „бозор муносабатлари“ усулларини жорий этиб, мамлакатни мушкул аҳводсан олиб чиқиш чораларини кўрди. 1985-йил ҳарбий тўнтариш бўлиб, М. Оботе лавозимидан олиб ташланди. Ҳарбий кенгаш давлат ҳокимиятининг олий органига айланди. 1986-йил Уганда Миллий қаршилик кўрсатиш армияси раҳбарлари ҳокимиятни қўлга олдилар. 1996-йил президент ва парламент сайловлари ўтказилди. 2000-йил 29 июндаги референдумда аҳоли кўп партияли тизимга қарши чиқди ва президент Й. Мусевени бошчилигидаги „Ҳаракат“ сиёсий ташкилотигина мамлакатга раҳбарлик қилишини ёкдади. Анъанавий партияларга рухсат берилган, аммо уларнинг фаолияти чеклаб қўйилган. Янги партиялар тузиш тақиқланган. Уганда 1962-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 9 октабр — Мустақиллик куни (1962).[2]

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

„Ҳаракат“, сиёсий ташкилот, Миллий қаршилик кўрсатиш ҳаракати асосида 1998-йил тузилган; Демократик партия, 1956-йил асос солинган; Консерватив партия, 1979-йил ташкил этилган; Уганда халқ конгресси, 1960-йил тузилган. У касаба уюшмалари миллий ташкилоти, 1974-йил ташкил этилган, 16 тармоқ касаба уюшмасини бирлаштиради, Африка касаба уюшма бирлиги ташкилотининг аъзоси.[2]

Иқтисодиёти

Уганда — иқтисодий жиҳатдан заиф ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 44%, саноатнинг улуши 17%.

Мамлакат иқтисодиётининг асоси бўлган қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% дан кўпроғи банд. Деҳқончилик учун яроқли бўлган 4 млн. гектарнинг 1/3 қисмидангина фойдаланилади. Асосан, кофе, какао ўстирилади, пахта, чой, шакарқамиш, тариқ, оқ жўхори, маккажўхори, маниок, батат, банан, ямс, тамаки ва бошқа экилади. Чорвачилигида қорамол, қўй, чўчқа боқилади. Кўлларда балиқ овланади; ёғоч тайёрланади.

Саноатида кончилик асосий ўрин олади. Килембеда мискобалт руда кони ва бойитиш фабрикаси бор; волфрам, апатит, оҳактош ва фосфорит қазиб олинади. Йилига ўртача 795 млн. Киловатт-соат электр энергия хрсил қилинади. Нил бўйидаги ОуэнФоле ГЕС, Килембедаги ГЕС, кичик иссиқлик ва дизел электр стансиялари бор. Уганда саноатида 10 дан ортиқ одам ишлайдиган 800 га яқин корхона бор. Жинжада мис эритиш ва пўлат қуйиш, Торорода асбоцемент, суперфосфат, Химада семент заводлари, турли жойларда озиқ-овқат (ун, ёғ, пиво, консерва), енгил (тўқимачилик, қоғоз, кўнпоябзал, тикув), ёғочсозлик, фармацевтика, резинатехника, автотаъмирлаш ва йигув (радиоприёмник ва совиткич ишлаб чиқариш) корхоналари мавжуд. Муҳим саноат марказлари; Жинжа, Камлала, Мбале, Лира.[2]

Транспорти

Темир йўли узунлиги — 1,2 минг км. Автомобил йўллари узунлиги — 27 минг км га яқин. Энтеббеда халқаро аэропорт бор. Четга кофе, пахта, чой, мис, чарм ва тери сотади, четдан машина ва ускуна, транспорт воситалари, нефт ва нефт маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари олади. Буюк Британия, АҚСҲ, Япония, Нидерландия, Кения, Ҳиндистон билан савдо қилади. Пул бирлиги — уганда шиллинги.[2]

Тиббий хизмати

Соғлиқни сақлаш тизими аралаш: давлат даволаш муассасалари билан бирга хусусий шйфохоналар ҳам бор. Врачлар Макерере университетининг тиббиёт мактабида тайёрланади.[2]

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

Мажбурий таълим йўқ. Бошланғич мактаб 7 йиллик. Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. Ўрта мактаб 6 йиллик: 4 йиллик тўлиқсиз ва 2 йиллик тўлиқ мактабдан иборат. Дарслар, асосан, инглиз тилида олиб борилади. Бошланғич мактабнинг 4 синфи негизидаги ҳунартехника ва қишлоқ хўжалиги мактаблари, тўлиқсиз ўрта мактаб негизидаги ўрта техника ва қишлоқ хўжалиги коллежлари ёшларга касбҳунар таълими беради. Ўқитувчилар коллежлари бошланғич мактаблар учун, Миллий педагогика коллежи эса тўлиқсиз ўрта мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлайди.

Кампаладаги Макерере университети (1922-йилда асос солинган, 1949-йилдан Университет коллежи, 1970-йилдан миллий Университет мақомини олган) олий таълим беради, унда гуманитар, ижтимоий фанлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик, табиий фанлар, педагогика фтлари мавжуд. Тижорат ва техника коллежлари ҳам бор. Йирик кутубхоналари: Университет кутубхонаси (1940), 200 тармоқ кутубхонасидан иборат Бирлашган оммавий кутубхона. Кампалада Уганда музейи ва Ўрмон музейи (1922), Энтеббеда геология музейи, Ботаника боги (1898), Овчилик ва балиқчилик музейи, аквариум ва бошқалар бор.институтлар Кампаладаги қишлоқ хўжалиги тадқиқот стансияси (1937), давлат кимё лабратойия, пахтачилик илмий тадқиқот стансияси, Энтеббедаги ветеринария тадқиқот маркази (1926), геология хизмати ва минерал ресурслар бўлими, ўрмончилик бўлимида олиб борилади. Университет ҳузуридаги ижтимоий тадқиқот институти, Миллий таълим институти (1964), Уганда жамияти (адабиёт, тарих, маданият соҳаларида), айрим музейлар ва Ботаника боғида ҳам илмий ишлар олиб борилади. У ҳудудида Шарқий Африка минтақавий илмий тадқиқот муассасалари: даре балиқчилиги ташкилоти (1948, Жинжа), трипаносомозлар тадқиқот ташкилоти (1949, Тороро) ва вирусология институти (1949, Энтеббе) ишлайди.[2]

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Уд а нашр этиладиган асосий газета ва журналлар: „Иквейтор“ („Экватор“, инглиз тилидаги ҳафталик газета, 1981-йилдан), „Мкомбози“ („Халоскор“, инглиз тилидаги ойлик журнал, 1982-йилдан), „Мунно“ („Дўстингиз“, католикларнинг луганда тилидаги хафталик газета, 1911-йилдан), „Ню вижи“ („Янги нуқтаи назар“, ҳукуматнинг инглиз тилидаги ҳафтада 2 марта чиқадиган газета, 1986-йилдан), „Ситизен“ („Фуқаро“ инглиз тилидаги ҳафталик газета), „Стар“ („Юлдуз“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1984-йилдан), „Таифа эмпиа“ („Янги миллат“, луганда тилидаги кундалик газета, 1953 йдан). Уганда ахборот агентлиги ҳукумат агентлиги бўлиб, у 1972-йил ташкил этилган. Уганда радиоси ҳукумат томонидан назорат қилинади. Уганда телевидение хизмати тижорат хизмати бўлиб, ҳукумат томонидан назорат қилинади; 1962-йил тузилган.[2]

Адабиёти

ХХ аср бошларида алифбо жорий этилгач, Уганда халқлари тилларида адабиёт ривожлана бошлади. Илк даврда М. Нсимби, Э. Кавере, А. Каггва, Г. Гмотока ва бошқаларларнинг тарихий қисса, саргузашт романлари, мелодрамалари пайдо бўлди. 1948-йил „Истафрикен литератур бюро“ нашриёти ташкил этилиши билан адабиёт ривожида янги босқич бошланди. 50-йилларда О. п Битек (193 1–82)нинг „Тишинг оқ бўлса, кулавер!“ достони, И. В. Лубамбуланинг шеърлари, Ж. Кадду, Э. Каверенинг романлари, Т. Баззарабизенинг саргузашт қиссалари нашр этилди.

Инглиз тилидаги адабиёт тез ривожлана бошлади. Б. Кимене, А. Мазруи, Р.Серумага, Х. О. Кулетанинг ҳикоя ва романлари машҳур бўлди. Т. ло Лиёнг кўп жанрларда баракали ижод қилди. 70–90-йиллар адабиётида ижтимоий ўткир, долзарб масалалар кўтарилиб чиқилди. П. Назаретнинг „Жигарранг ридо остида“, Б. Лубеганинг „Хўрланганлар“, О. Кулининг „Фоҳиша“ романлари бунга мисолдир. Шеъриятда ватанпарварлик руҳияти, адолацизликдан норозилик кайфияти кучли.[2]

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Аксарият халқ оммаси айлана тархли хода ва новдалардан конуссимон ясалиб томи похол ва ўтўлан билан ёпилган кулбаларда яшайди. Кулбалар ёнида ағдарилган сават шаклидаги тўқима донхоналар барпо этилади. Қабила бошлиқлари (кабакалар)нинг дахмаси йўғон ходалардан конус шаклида ясалади ва похол билан қопланади. Дастлабки европача (деворлари окланган ва томи 2 нишабли ва черепицали) турар жойлар 1870-йилларда қурилди. Кампала ва Энтеббеда масжидлар, черковлар қад. кўтарди. ХХ асрнинг 60-йилларидан янги қурилиш материалларидан фойдаланиб уйжой, мактаб, касалхона, саноат иншоотлари, кўп қаватли маъмурий бинолар қуришга киришилди.

Угандада бадиий ҳунармандчилик орасида ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик айниқса ривожланган. Мебел, чолғу асбобларига накш солинади. Луб, қамиш, палма толаси, новда, похол, ўт, папирусдан сават, бўйра, қалқон, девор, турли идишлар ясалади. 1936-йилда рассомлик мактаби ташкил этилди. Замонавий ҳайкалтарошлардан Ж. Какооса, Г. Малоба, рангтасвирчилардан М. О. Булума, И. Каланзи, Д. Себегал, графикачи рассом В. Энваки ва бошқа Европадаги энг янги оқимлар таъсирида ижод қила бошладилар.

Мусиқаси қад. ва бой анъаналарга эга. Уганда халкларининг тиллари, урфодатлари, турмуш тарзи турлича бўлгани туфайли мусиқаси ҳам хилма-хил. Ҳар бир элатга хос оҳанглар ва усуллар мавжуд. Урфодат, меҳнат, маросим, севги қўшиқлари, қаҳрамонларни мадҳ этувчи қўшиқлар каби жанрлар ривожланган. Давра бўлиб ва якка тарзда айтиладиган қўшиклар бор. Кўпчилик халкларнинг мусиқаси пентатоникага, оддий ва мураккаб вазн ўлчовларига асосланган. Чолғу асбоблари: 8 торли арфа (эннанга), 8 торли лира (эндонга), 1 торли скрипка (эндигиди), камон (секитулеге), най, труба, барабан, чанг ва ш.к. Угандада „Африканинг юрак уриши“ миллий фолклор ансамбли, Эмбайре чангчилар ансамбли ва бошқа мусиқий жамоалар бор. Таникли мусиқа арбоблари: композитор Ж. Кгамбиддва, созанда Е. Мулинда, хонанда Ж. Катумба, мусиқашунослар — Б. Мубангизи, К. Семпебва ва бошқа Мусика кадрларини Уганда миллий университетининг санъат факултети, миллий мусиқа департаменти ва миллий коллеж тайёрлайди.[2]

Театри

Биринчи жаҳон урушидан кейин инглиз ҳаваскорлик театри таъсирида Африканинг ўзига хос театр санъати вужудга келди. ХХ асрнинг 50-йилларида барча ҳаваскорлик тўгараклари театр гилдиясига бирлашди, унинг ташаббуси билан Кампалада миллий театр биноси курилди. Мамлакат мустакиллигига бағишланган „Қора дарвеш“ спектакли (Нгуги Ван Тионго песаси асосида) Уганда ярим профессионал театри тарихини бошлаб берди. Машҳур жамоалари: биринчи профессионал жамоа „ТИЭТР лимитед“, „Африка артистлари уюшмаси“, „Кампала шаҳри артистлари“ ва бошқа Уларнинг репертуарида маҳаллий муаллифлар — Виклиф Кийинжа ва Байрон Канадва песалари билан бирга жаҳон мумтоз драматургиясининг асарлари ҳам бор.[2]

Манбалар