Uglevodlar

Углеводлар (шакарлар, глицидлар, cарбоҳйдрате) — оқсиллар ва ёғлар билан бир қаторда одам, жониворлар ва ўсимликлар организми ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган кенг тарқалган органик бирикмалар гуруҳи. Организмда моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўладиган энергия манбаларидан бири. Хоссаларига кўра, оксиалдегидлар ва оксикетонларга яқин туради. Углеводлар асосий қисмининг умумий формуласи CнҲ2нОн ёки Cп(Ҳ2О)п бўлиб, моносахаридлардан глюкоза (фруктоза) C6Ҳ12О6 ёки дисахаридлардан сахароза C12Ҳ22О11 уларга мисол бўла олади. Ўсимликлар қаттиқ моддаси массасининг 80% га яқини, жониворлар қуруқ массасининг 2% га яқини углеводга тўғри келади. Ўсимликлар углеводни анорганик моддалар — карбонат ангидрид (СО2) билан сувдан синтез қилади. Тирик организмда углевод биологик жараёнларда энергия манбаи, организм учун бошқа оралиқ ёки охирги метаболитлар синтезида хом ашё ролини ўйнайди. Ҳозирги таркибида углерод, водород ва кислороддан ташқари азот, олтингугурт ёки фосфор бўлган бирикмалар ҳам углевод қаторига киритилади.

Углеводлар. 2 катта гуруҳга: моносахаридлар ва полисахаридларга бўлинади. Полисахаридлар эса шакарсимон (олигополисахаридлар) — дисахаридлар (биозалар), трисахаридлар, тетрасахаридлар ва ношакарсимон полисахаридлардан иборат. Улар оддий углевод (моносахаридлар ёки монозалар) ва мураккаб углевод (полисахаридлар ёки полиозалар) деб ҳам аталади.
Моно ва олигосахаридлар — мол. массаси унча юқори бўлмаган сувда яхши эрийдиган моддалар. Ношакарсимон углевод нинг молекулар. массаси юқори, эритмалари фақат коллоид ҳолида мавжуд бўлади. Ношакарсимон Углеводлар. (крахмал, селлулоза) катта миқдордаги монозалар молекуласидан тузилган.
Монозалар тузилиши қатор реаксиялар ёрдамида аниқланган, глюкоза водород ёдид ҲИ билан қайтарилганда 2-ёдгексан ҳосил қилиши, енгил шароитларда глюкоза оксидланганда глюкон кислотага айланиши, ацилланганда ва алкилланганда 5 та гидроксил гуруҳи мавжуд бўлиши инобатга олинади. Фруктозада глюкозадаги алдегид гуруҳи ўрнида кетон гуруҳи бўлади. Оддий углевод га тааллуқли моносахаридлар сувда яхши эрийдиган оптик фаол кристалл моддалар бўлиб, аксарияти ширин, қайтарувчилик хоссасига эга. Кўп атомли алдегид ва кетоноспиртлар (кўпинча ички сиклик яримацетал шаклда) ҳисобланади. Буларга мансуб олигосахаридлар эса гликозид боги билан боғланган 2—10 моносахариддан иборат. Дисахаридларга кирадиган сахароза, трегалоза, лактоза табиатда кенг тарқалган. Олигосахаридларнинг кўп сонли гликозидлари (физиологик фаол моддалар) тиббиётда қўлланади.
Полисахаридлар чизиқсимон ёки тармоқланган юқори молекулали бирикмалар бўлиб, улар молекулалари гликозид боғи билан боғланган моносахаридлардан ташкил топган. Улар захира ҳолдаги углевод — крахмал, инулин, гликоген, гемицеллюлозалардир. Углевод маълум ўсимликлардагина кўп тўпланади. Масалан, лавлагида сахароза, қўзиқоринларда маннит, картошкада крахмал, пахтада селлюлоза кўп бўлади. Углевод органик кислоталар, кўп атомли феноллар, ошловчи моддалар, антоцианлар, аминокислоталар, ёғлар, оқсил ва бошқаларга айланади. Углевод ҳайвонлар организми қуруқ массасининг 2% ини ташкил этади. Углеводнинг 1 г 4,1 ккал энергия бериб, асосан, ўсимликлардан олинади. Бундай энергия анаэроб, яъни гликолиз ва аэроб йўл билан ҳайвон организмида сарфланади. Нафас олишда тахминан 30 баравар кўп энергия ажралади. Гликолиз жараёнида ҳосил бўлган сут кислотанинг бир қисми оксидланади, қолган қисми эса энергия ажралиши ҳисобига гликогенга синтезланади.
Углеводдан организм учун зарур бўлган глюкоза, фруктоза, аскорбин кислота, антибиотиклар, юрак гликозидлари ва бошқа олинади.
Углевод саноат ва халқ хўжалиги, фармацевтика ва тиббиёт, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳалар учун ҳам муҳим хом ашё манбаидир. Бижғиш маҳсулотлари, ўнлаб хил кислоталар, дори-дармонлар, тўқимачилик саноатининг асосий хом ашёлари — селлюлоза, қоғоз, толалар, пластмассалар ҳам углеводдан фойдаланиб тайёрланади. Портловчи моддалар, кинотасмалар, пергамент, гуммиарабик ва бошқа ҳам шулар жумласига киради.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |