Ugom kovragi
Угом ковраги (лотинча: Ферула угамиcа) – икки уруғпаллалилар синфи, зирадошлар оиласи, коврак туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Тошкент вилояти учун эндемик тур. Угом тоғ тизмаси, Чимён тоғи ва дарё атрофларида тарқалган. Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларида тошлоқ ерларда, буталар орасида ўсади[1].
| Угом ковраги | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Коврак |
| Оила: | Зирадошлар |
| Бинар номи | |
| Ферула угамиcа | |
Тавсифи
Баландлиги 150 см гача етадиган кўп йиллик, илдизпояли ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси баланд бўйли, силлиқ, кўп, юқориси шохланган. Шохлари ингичка ҳалқа ҳосил қилиб ўрнашган. Барглари силлиқ, ёрқин яшил рангда, қирқилган, бўлакчаларининг узунлиги 5-9 см, четлари тишли. Гуллари икки жинсли, соябон тўпгулда жойлашган. Тўпгули поянинг учида жойлашган, ярим шарсимон, 10-18 шу’лали, эни 5-12 см. Соябончаларида кўпи билан 15 дона гулли шохчалар бўлади. Гултожибарглари сариқ тусда, узунлиги 1,5 мм, юқори қисми эллипссимон кенгайган, гулбандга бириккан қисми тор. Косачабарглари учбурчак тишли. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июн ойида гуллаб меваси июлда пишиб етилади. Меваси қуруқ, овалсимон шаклда, қавариқ, узунлиги 6,4-7,5 мм. Уруғи ва илдизпояси орқали кўпаяди.
Эфемероид ўсимлик гуллари, уруғи, барглари эзилганда хушбўй ҳид чиқаради[2].
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти учун эндемик тур ҳисобланади. Угом тоғ тизмаси, Чимён тоғи атрофларида тарқалган. Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларида тошлоқ ерларда, майда заррали тупроқларда, буталар ва дарахтлар орасида ўсади.
Манбалар
- ↑ „Ферула угамиcа“.
- ↑ „Ферула угамиcа Коровин“. Планц оф тҳе Wорлд Онлине (2017). Қаралди: 2020-йил 2-сентябр.