Ужгород

Ужгород — Украинанинг Закарпате вилоятипаги шаҳар, вилоят маркази. Шарқий Карпат тоғларининг этагида, Уж дарёсининг ҳар иккала соҳилида. Транспорт йўли стансияси. Шоссе йўллари чорраҳаси. Аэропорт бор. Аҳолиси 115,4 минг киши (2022).

Археологик текширишларга қараганда У. ВИИИ—ИХ асрларда барпо қилинган ва ўша даврдан Киев Руси, ХИ аср охиридан Венгрия қироллиги таркибида. ХВИИИ аср бошларида Австрия (1867-йилдан Австрия-Венгрия) қўл остида. ХИ асрдан 1918-йилгача Унгвар деб аталган. 1938-йил ноябрдан Венгрия таркибида. 1944-йилдан Закарпате Украинаси таркибида УССР га кирган, 1946-йилдан Закарпате вилояти маркази. Асосий саноат тармоқлари: ёғочсозлик ва мебел (фанерамебел кти), машинасозлик ва приборсозлик ("Ужгородприбор", газ аппаратураси), енгил саноат (поябзал, тикувчилик фабрикалари), уйрўзғор кимёси, фурнитура заводлари, озиқ-овқат (гўшт, нон ктлари; маргарин заводи) саноати. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шаҳар атрофида токзорлар бор. Университет, 2 театр, бадиий, халқ меъморлиги ва турмуши, ўлкашунослик музейлари, филармония мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан: каср (ХИ аср), костёл (1762—67), епископ саройи (ҳозирги Ун-т кутубхонаси, ХВИИ аср) сақпанган.