Ужжайн — Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги шаҳар. МадҳяПрадеш штатида. Виндҳя тоғининг шимолий этагида жойлашган. Аҳолиси 365 минг кишидан зиёд (1990-йилларўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлсозлик саноати корхоналари бор. Ҳунармандчиликда турли буюмлар тайёрланади. У. ҳиндуларнинг 7 "муқаддас" шаҳаридан бири, диний зиёрат марказларидан. Шаҳар мил. ав. ВИИ асрда бунёд этилган. Қад. ҳинд географлари шартли Бош меридианни У. орқали ўтказганлар. Шаҳардан жанубида 1730-йилда қурилган ЖайСингх расадхонаси бор.