Ukrain tili
Украин тили — ҳиндевропа тиллари оиласидаги славян гуруҳига мансуб шарқий славян тилларидан бири. Асосан, Украинада, шунингдек, Беларус Республикаси ва Россия Федерациясининг Украинага кўшни вилоятларида, Кубан ва Узоқ Шарқда, Полша, Словакия, Сербия, Канада, АҚСҲ, Аргентина, Австралия ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 46 млн., жумладан, Украинанинг ўзида 38 млн., Россия Федерациясида 4,5 млн., Ўзбекистонда 150 минг, АҚСҲ ва Канаданинг ҳар бирида 500 минг кишидан ортиқ (ХХ асрнинг охирлари).
| Украин тили | |
|---|---|
|
| |
| Миллий номи | українська мова |
| Мамлакатлар |
|
| Расмийлик ҳолати | Украина |
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | ~43-47 млн |
| Ўрни | 22.[1] — 27.[2] |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Ҳиндевропа |
| Алифбоси | кирилл |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | ук |
| ИСО 639-2 | укр |
| ИСО 639-3 | укр |
Файл:WИКИТОНГУЭС- Вира спеакинг Украиниан.wебм Украин тилининг 3 асосий лахжаси бор: жануби-шарқий (ўрта днепрбўйи, слобожан, даштчўл шевалари); жануби-ғарбий (волинподолск, галичбуковина ва карпат шевалари) ва шимолий (чапқирғоқ, ўнгқирғоқ, волинполесе шевалари). Ҳозирги адабий тили, асосан, жануби-шарқий лахжа асосида шаклланган.
Украин тилининг бошқа славян тилларидан фаркланувчи белгилари: фонетика соҳасида — тилолди и товушининг нисбатан тилорқа и товушидан фарқланиши, ёпиқ бўғинларда олдинги о, е, товушларининг и га айланиши; морфология соҳасида — чақириқ келишигининг мавжудлиги, эркак жинедаги отларда жўналиш ва ўрин келишикларининг ўзига хос қўшимчалари, сифат шаклларининг қисқариши; синтаксис соҳасида — ўзгармас феъл шаклли шахесиз гапларнинг қўлланиши ва бошқа
Адабий Украин тилининг ривожланиш тарихи 2 босқичдан иборат: қадимги Украин тили (ХИВ аср — ХВИИИ аср ўрталари) ва ҳозирги Украин тили (ХВИИИ аср охиридан). Қадимги Украин тилида юридик ва бошқа расмий хужжатлар, илмий наср, турли жанрлардаги бадиий адабиёт яратилган ва сақланиб қолган. Қад. Украин тилининг адабий меъёрлари Л. Зизаниянинг грамматикаси ва лугати (1596)да ҳам ўз аксини топган. Ҳозирги адабий Украин тили Украинада И. Котляревский ва ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларидаги бошқа ёзувчилар асарларининг майдонга келиши билан барқарорлашган. Ҳозирги адабий Украин тили тарихида Т. Г. Шевченко ижоди улкан рол ўйнади. Т.Шевченко умумхалқ сўзлашув тили негизида умуммиллий адабий Украин тилига асос содди.
Ўтган асрнинг 20-йилларида адабий Украин тилида жиддий узгаришлар содир бўдди. Украин тили Украина аҳолиси турли табақаларининг ижтимоий ва маданий ҳаётида кенг қўллана бошлади, публицистик, илмий ва расмий услубларнинг тез ривожланишини таъминлади. 50-йилларда лисоний меъёрлардаги ва бир қанча фанлар терминологияларидаги бошбошдокликларга барҳам берилди. Шу вақтдан бошлаб адабий Украин тили меъёрлари ривожида янги босқич бошланди. Кейинги йилларда Украин тилида рўй берган меъёрий ўзгаришлар, янги меъёрий вариантлар „Украин тили лугати“да (1 — 11ж.лар, 1970—80) ўз аксини топали.
Украин тилига кдсимги рус ёзуви (кириллица) мерос бўлиб ўтган. Энг қад. ёзма ёдгорликлари: юридик ҳужжатлар (14— ХВ асрлар), динийпанднома мазмундаги асарлар (ХВИ аср) ва бошқа
Украин алифбоси
| А а | Б б | В в | Г г | Ґ ґ | Д д | Е э |
| Є є | Ж ж | З з | И и | І і | Ї ї | Й й |
| К к | Л л | М м | Н н | О о | П п | Р р |
| С с | Т т | У у | Ф ф | Х х | Ц с | |
| Ч ч | Ш ш | Щ щ | Ю ю | Я я |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |