Ulan-ude
Улан-уде (1934-йилгача — Верхнеудинск) — Россия Федерацияси Бурятия Республикаси пойтахти. Селенга дарёси ўнг соҳилида. ТрансСибир темир йўл магистралидаги муҳим темир йўл чорраҳаси. Селенга дарёсидаги пристан. Аҳолиси 435 751 минг киши (2024).
1666-йилда казакларнинг Удинское қишлов жойи сифатида вужудга келган. 1689-йилдан Верхнеудинск қалъаси, унинг атрофида шаҳар шаклланди. ХВИИ-асрда Забайкале ҳудудининг маъмурий ва ҳарбий маркази. 1783-йилдан Иркуцк ноиблигининг, кейинчалик Иркуцк губернясининг уезд шаҳри, 1851-йилдан Забайкале вилояти таркибида. Йирик савдо маркази. 1899-йилда шаҳар орқали Сибир магистралининг ўтиши иқтисодий ривожланишга олиб келди. 1905-йилгача сургун жойи эди. 1920-йил апрел—октабрда Узоқ Шарқ Республикасининг пойтахти. 1921 —1922 йилларда Узоқ Шарқ Республикасининг Бурятлар мухтор вилояти маркази. 1923-йилдан Бурят Монголия мухтор ССР (1958-йилдан Бурятия мухтор ССР) пойтахти. 1934-йил 27-июлда У. У. (Қизил Уд а) деб аталди. Машинасозлик ва металлсозлик (авиация, приборсозлик, кемасозлик, „Теплоприбор“ ва бошқа заводлар), енгил, озиқовқат, ёғочсозлик корхоналари, шиша заводи бор. Россся Фанлар академияси Сибир бўлими филиали, 4 олий ўқув юрти, 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри) фаолият кўрсатмоқда. Музейлардан тарихий, этнография, бадиий бурят тоши, Шарқ санъати, табиат ва бошқа музейлар мавжуд. Филармония бор. Меъморий ёдгорликлардан Одигитриев собори (ХВИИИ аср), карвонсарой (ХИХ аср бошлари) ва бошқа сақланган. Аэропорт бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |