Улан-Батор
пойтахти
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
47°55′0″Н 106°55′0″Э / 47.91667°Н 106.91667°Э / 47.91667; 106.91667
Мамлакат Мўғулистон
Илк эслатилиши 1639
Майдон 4,704.4 км2 (1,816.4 кв ми)
Маркази баландлиги 1350 м
Аҳолиси
 (2012)
1 221 000
Зичлиги 259,5 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+8
Телефон коди +976 (0)11
Почта индекс(лар)и 210 ххх
Автомобил коди Х
Ulan-Bator xaritada
Ulan-Bator
Улан-Батор

Улан-Батор, Улаанбаатар (мўғулча: Улаанбаатар; монголча — Қизил Ботир) — шаҳри Мўғулистоннинг пойтахти ва энг катта шаҳри. 2012-йилиги ҳисоб бўйича шаҳар аҳолисининг сони 1,2-миллиондан ортиқ.

Улаанбаатар Мўғулистоннинг марказида қисмида Туул дарёсининг ёқасида, денгиз сатҳидан 1310-м баландликда жойлашган. Иқтисодиёт, Маданият, билим, тиббиёт маркази. Улаанбаатар транспорт йўлларининг маркази Мўғулистоннинг барча шаҳарлари билан кесишади, темир йўл орқали Россиянинг Транс-Сибир ва Хитойнинг темир йўлларига қўшила олади.

Улаанбаатар шаҳри илк 1639-йили Буддизм маркази ташкил топган, 1921-йилиги революциядан кейин давлат пойтахти бўлди.

БогдоЎла тоғи этагида, Тола дарёси водийсида, 1325 м баландликда жойлашган. Иқлими кескин континентал, январнинг ўртача температураси —27°, июлники 18°. Йиллик ёғин 250 мм. Аҳолиси 691 минг киши (1999). Алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилган. Шаҳарга 1639 йилда асос солинган. Дастлаб Мўғулистонда кўчманчи қаёт кечирувчи ламаизм черкови бошликларининг қароргоҳи — Оргоо (Урга) бўлган. 1706 йилдан Иххуреэ (Буюк ибодатхона), 1911 йилдан Нийслелхуреэ (Пойтахт ибодатхонаси) деб аталган. ХВИИИ асрнинг 2ярмидан Иххуреэ манжур ноиби қароргоҳи ва Ташқи Монголиянинг маъмурий маркази. Савдо йўлида жойлашган Иххуреэ йирик савдо марказига айланган. 1911 йилдан Нийслелхуреэ — Ташқи Монголия Мухториятининг энг йирик шаҳри. 1921 йил 6 июлда Монголия Халқ Республикаси пойтахти деб эълон қилинган. У.Б. — транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг йирик саноат ва маданият маркази. Ялпи саноат маҳсулотининг 1/2 қисмидан ортиғи У.Б.да ишлаб чиқарилади. Енгил саноат (жун ювиш, пўстин тикиш, кўнтери ва б. ишлаб чиқариш) ривожланган. Полиграфия кти, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ёғочсозлик ва металлсозлик корхоналари, автомобил таъмирлаш заводлари, озиқ-овқат саноати, иссиклик электр стансиялари мавжуд. Монголия Фанлар академияси, унт, музейлар, театрлар бор. У.Б.да замонавий режа асосида Ҳукумат уйи, турар жой бинолари қурилган.