Uleksit
Qiyofa
Улексит, боронатрокалцит — сувли боратларнинг кичик синфига мансуб минерал. НаCа[Б5О9]8Ҳ2О. Моноклин сингонияда кристалланади. Ранги оқ, ипакдек ёки шишасимон ялтирайди. Шаффоф, ёруғлик ўтказиш хусусиятига эга. Қаттиклиги 1—2,5, зичлиги 1,9—2 г/см5. Мўрт, иссиқ сувда эрийди. Хемоген — чўкинди генезисга эга, гиперген минерал сингари кўллардаги чўкиндиларда учрайди. Бор рудаси. Конлари Россия Федерацияси (Индер), АҚСҲ (Невада), Аргентина, Чили ва Хитойда мавжуд.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |