Уллингдо (шунингдек, Улрингдо деб ёзилади; ҳангулча : 울릉도) — Жанубий Кореядаги орол, 120 км (75 ми) Япон денгизида, Корея ярим оролининг шарқида жойлашган. Илгари Европада Дагелет ороли ёки Аргонавт ороли деб аталган.[1] Келиб чиқиши вулқон ороли бўлиб, қояли тик қиррали орол денгиз тубидан кўтарилиб чиққан ва максимал баландлиги Сонгинбонг чо'ққисида 984 метрга етади. Оролнинг узунлиги 9.5 километр ва кенглиги 10 километр; майдони 72.86 квадрат километрни ташкил қилади.[2] Оролда 10,426 нафар аҳоли истиқомат қилади.[3]

Орол Жанубий Кореянинг Шимолий Кёнсан провинсияси, Уллингдо округининг асосий қисмини ташкил этади ва машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади. Уллинг-донинг асосий шаҳри Додонг (도동) бўлиб, Уллинг-до ва материк Жанубий Корея ўртасидаги асосий паром порти бўлиб хизмат қилади. Туризмдан сўнг, асосий иқтисодий фаолият балиқ овлашдир, шу жумладан орол калмар ҳосили билан машҳур. Калмарларни ко'п жойларда қуёшда қуритиб қўйилганини учратиш мумкин.

Тарихи

Теханжижи (география дарслиги 1899) - Уллингдо ва Лиянкурт қоялари
1724 йилги Япон харитаси - Оки ороллари (пастки о'нг тарафда), Лиянкурт қоялари (о'ртада) ва Уллингдо (чапда)

Орол асосан трахиандезит жинсидаги қоятошлардан иборат. Тахминан 9350 йил олдин содир бо'лган йирик портлаш, вулқон портлаш индексидаги 6-дарага етган.

Археологик далиллар оролда эрамиздан аввалги 1-минг йилликдан бери аҳоли яшаганлигини кўрсатади. Уллинг-до ҳақидаги биринчи тасдиқланган тарихий ма'лумот Самгук Сагида учрайди ва 512-йилга тегишли. О'ша йили Шилла генерали Ким Исабу илгари Усан-гук мухтор халқи деб келтирилган оролни забт этди. Ба'зи ма'лумотларга кўра, у аҳолини қо'рқитиш учун бир нечта ёг'оч шерлардан фойдаланган ва агар улар таслим бо'лмаса, уларни бо'шатиб юбориш билан таҳдид қилган.

Бироқ, Усан-гук Шилла ҳукмронлиги остида қолмади ва орол 930 йилгача, Корё томонидан қо'шиб олингунга қадар Кореянинг доимий сиёсий қисмига айланмади. Уллинг-до материк Кореядан узоқ бўлгани учун Корё ва Чосон сулолалари учун доимий хавфсизлик бўйича бош ог'риг'и эди. У ХИ асрда Журчен қароқчилари ва ХИВ асрда Вокоу қароқчилари томонидан вайрон қилинган. Кореялик балиқчи Ан Ёнг-бок 1690-йилларда балиқ овлаш ҳуқуқи бо'йича Япония билан то'қнашувни келтириб чиқарди. Ушбу қийинчиликларга жавобан Чосон "бўш орол" сиёсатини қабул қилди, аммо уни амалга оширишнинг иложи йўқ эди. 1881 йилда бўш орол сиёсати расман бекор қилинди, шундан со'нг ҳукумат Уллингдони қо'шимча аҳоли манзилгоҳи сифатида раг'батлантиришга ҳаракат қилди.

Америка кит овловчи кемалари 1848-1892 йиллар оралиг'ида орол яқинида Япон китлари учун саёҳат қилган[4]

Туризм

Сайёҳлар учун севимли машг'улотлар пиёда юриш, балиқ овлаш ва Хе (Корейс хом балиқ таоми) ейишдир. Диққатга сазовор бо'лган қайиқлар Додонг портидан жо'наб, қирг'оқ бо'йлаб барча диққатга сазовор жойлар, жумладан, ко'плаб қизиқарли тош тузилмалар ва кичик қо'шни Жукдо оролидан о'тиб, Уллинг-до бо'йлаб уч соатлик мунтазам айланишларни амалга оширадилар. Бошқа манзарали жойлар - Сеонгинбонг, оролнинг энг баланд чо'ққиси ( 984 м (3,228 фт) ); Бонгнаэ шаршараси; "табиий музхона"; ва узоқдан Лиянкур қояларини ко'риш мумкин бо'лган қирг'оқ қояси.[5][6]

Инфратузилмаси

Энергетика

Орол электр энергиясинингн асосий қисмини дизел электр стансияларидан олади. Орол тарихидаги биринчи электр стансия орол шимолида жойлашган ирмоққа қурилган 750кwҳ лик гидроэлектр стансиясидир. Шунингдек оролдаги ко'плаб бинолар томи қуёш панеллари билан қопланган. Оролда шамол генераторлари ҳам мавжуд. Уллингдо яқин келажакда бутунлай қайта тикланувчи энергия манбаларига о'тишни режа қилган.

Транспорт

Оролга келишнинг ягона ё'ли денгиз транспортидир. Орол бо'йлаб ҳалқа автомобил ё'ли қурилган.

Жанубий қисмида аэропорт қурилмоқда.

Табиати

Орол ва унинг атрофидаги сувлар 2014-йилда бой биохилма-хилликни таъминлаш мақсадида денгиз қўриқланадиган ҳудуд сифатида рўйхатга олинган[7]

Ҳозирда ё'қ бо'либ кетган япон денгиз шерлари бир вақтлар оролда ко'пайтирилган.[8][9]

Манбалар

  1. ↑ Шорт, Жоҳн Ренниэ. Кореа: А Cартограпҳиc Ҳисторй. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 2012. ИСБН 978-0226753645. Қаралди: 2012-йил 29-май. 
  2. ↑ "120417(조간)_2012년도_지적통계연보_발간(지적기획과1)" (ҲWП) (ин Кореан). 2012-04-16.
  3. ↑ „Тҳе Исланд оф Уллеунг“. Оффиcиал Сите оф Кореа Тоурисм. 2014-йил 26-августда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ Сплендид, оф Эдгартоwн, Апр. 21, 1848, Ничолсон Wҳалинг Cоллеcтион; Cапе Ҳорн Пигеон, оф Неw Бедфорд, Апр. 19, 1892, Кендалл Wҳалинг Мусеум.
  5. ↑ 김, 두한. „울릉도 성인봉·나리봉, '4월 명품 숲'에“. 경북매일 (2018-йил 13-апрел). Қаралди: 2018-йил 16-июн.
  6. ↑ 김, 용덕. „Докдо Ас Сеэн Фром Уллеунгдо“. 동북아역사재단 (2021-йил 11-октябр). Қаралди: 2009-йил 18-май.
  7. ↑ 해양수산부고시제2014-139호(울릉도 주변해역 해양보호구역 지정), 제18417호 / 관보(정호) / 발행일 : 2014. 12. 26. / 83 페이지 / 490.8КБ
  8. ↑ Сеа Лионс/Сеалс/Фур Сеал он Уллеунгдо[сайт ишламайди]
  9. ↑ Сcиэнтисц финд траcес оф эхтинcт Докдо сеа лионс