Ultraasosli tof jinslari
Ултраасосли тоф жинслари, ултрабазитлар, гипербазитлар — асосан, магнезиалтемирли силикатлар (оливин ва пироксен)дан иборат магматик тоғ жинслари. Ултраасосли тоф жинслариж. таркибида оз миқдорда иккиламчи минераллар (хромит, магнезит ва бошқалар) ҳамда кремний оксиди (СиО2) 30— 44% гача, Мг эса куп (МгО 42% дан ортиқ) бўлади. Ултраасосли тоф жинслариж.да дала шпатлари бутунлай бўлмайди ёки жуда кам. Асосан, рангли — пироксен, оливин ёки рудали минераллар (магнетит)дан ташкил топади. Ултраасосли тоф жинслариж.нинг турлари: дунит ва оливин, перидот вапироксенитлар. Оливин ёки пироксеннинг тўлиқ ёки қисман серпентин минераллар (хризотил, антигорит, лизардит)га ўтиб, серпентинитлар ҳосил қилиши Ултраасосли тоф жинслариж. учун хосдир. Ултраасосли тоф жинслариж. асосан, габбро, ишқорий жинслар ва карбонатитлар билан бирга учрайди. Ултраасосли тоф жинслариж. билан фойдали қазилма (платина, хромитли, силикатли, никелли темир рудаларининг ҳамда асбест, нефрит ва бошқалар) конларининг кўп турлари боғлиқ. Ултраасосли тоф жинслариж. калган ҳамма магматик жинсларга кўра кам тарқалган. Эффузив Ултраасосли тоф жинслариж. Сибир (маймечитлар) ва Камчаткада топилган.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ултраасосли тоф жинслари“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (У-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |