Улуғ Муҳаммад (1445) — Олтин Ўрда хони (1419—37, танаффуслар билан), Қозон хонлиги асосчиси, Жалолиддиннинг ўғли, Тўхтамишнинг набираси. Идиқу (Едигей) вафотидан сўнг, Олтин Ўрда тахтини эгаллаб, 1419—1423-йилларда Ўзбек улусига (Жўжи улусининг шарқий қисми) эга бўлиш учун (темурий Шоҳрух билан бўлган иттифоққа суянган ҳолда) Бароқ билан қаттиқ кураш олиб борган. Бароқдан мағлуб бўлгач, 1423-йил Волга Булғориясига қочган, лекин 1426-йил Литва буюк князи Витовт кўмагида яна Олтин Ўрда тахтига ўтирган. 1428-йил турк султони Мурод ИИ билан дўстона алоқа ўрнатиб, Қримни ўз ҳокимиятига тобе этган. 1433-йил Москва князи Василий ИИ Василевичга улуғ князлик ёрлиғини берган. Ўзаро ички курашлардан заифлашган ва мамлакат ичкарисида ўзига мустаҳкам таянч топа олмаган Улуғ Муҳаммад 1437-йил тахтни Кичик Муҳаммадга беришга мажбур бўлган. Ока дарёси бўйидаги Белов шаҳрига қочган, 1438-йил ўз ўрдаси билан Ўрта Волгага кўчган ва Волга Булғорияси аҳолисини бўйсундириб, Янги Қозон хонлигини барпо этган. Шим. Шарқий Русга бир неча бор юришлар қилган (1439-йил Москвага, 1444—45-йилларда Муром, Рязан ва Суздалга). 1445-йил Москва улуг князи Василий ИИ ни асир олган. Улуғ муҳаммад сулоласи 1521-йил барҳам топган.

Улуғ Муҳаммад

Манбалар

Яна қаранг