Улва (Улва), денгиз салати — улвадошлар оиласига мансуб сувўтлар туркуми. Танаси япроқсимон, яхлит икки қават ҳужайралардан тузилган. Узунлиги 30-150 см га яқин. 20 та тури, асосан, субтропик ва мўтадил минтақаларда тарқалган. Япония ва бошқа баъзи мамлакатларда истеъмол қилинади.