Умар ибн Абдулазиз (тўлиқ исми Абу Ҳафс Умар ибн Абдул Азиз бин Марвон бин Ал-Ҳакам Ал-Қураший)(61-ҳижрий/681-милодий — 101-ҳижрий/720-милодий) — саккизинчи Умавийлар халифаси. Кўп тарихчилар уни „иккинчи Умар“ деб атайдилар[1].

Умар ибн Абдулазиз
арабча: عمر بن عبد العزيز‎‎
Умавийлар халифаси
Мансаб даври
717-йил – 720-йил
Ўтмишдоши Сулаймон ибн Абдулмалик
Вориси Язид ИИ
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Мадина, Умавийлар давлати
Вафоти 4-феврал 720-йил(720-02-04)
(38 ёшда)
Дамашқ

Ҳижрий 61-йилда Мадинада туғилган. Умар ибн ал-Хаттоб оиласидан бўлган амакилари қўлида улғайган. Мадинадаги саҳобалар жамоасининг та’сирида бўлган. Унинг илмга иштиёқи баланд эди. Ҳижрий 87-йилда халифа Валид ибн Абдулмалик уни Мадина амирлигига тайинлади. Ҳижрий 91-йилда Тоиф Умавийлар давлатига қўшилгач, у бутун Ҳижознинг ҳокими бўлди. Кейинчалик, Дамашққа кўчиб ўтди. Сулаймон ибн Абдулмалик халифаликни эгаллагач, Умар унга вазир ва маслаҳатчи бо'лди. Сулаймон ҳижрий 99-йилда вафот этгач, Умар халифаликни эгаллади[2].

Умар ибн Абдулазиз халифалиги бир қатор афзалликлари билан ажралиб турарди. Масалан: барча ноҳақ ҳокимларнинг четлатилиши ва жазоланиши - адолат ва тенгликнинг кенг ёйилишига сабабчи бо'лди. Умарнинг халифалиги икки йил, беш ой ва тўрт кун давом этган. Ҳижрий 101-йилда заҳарланиб вафот этган. Халифаликни Язид ибн Абдулмалик эгаллаган[3].

Болалик ва ёшлик даври

То'лиқ исми: Абу Ҳафс Умар бин Абдулазиз бин Марвон бин Ал-Ҳакам бин Абу ал-Ос бин Умайя бин Абд Шамс бин Абдуманаф бин Қусай бин Килоб бин Мурро бин Кааб бин Луай бин Ғолиб бин Фаҳр бин Молик бин Ал-Надр бин Кинана ибн Хузайма ибн Мадрака ибн Илёс ибн Мудар ибн Низор ибн Маад бин Аднан Ал-Умайяд Ал-Қурайший Ал-Маданий, кейинчалик Ал-Мисрий. Умар 680-йилда Мадинада туғилгани тахмин қилинади[4].

Отаси Абдулазиз ибн Марвон ибн ал-Ҳакам Умайя қабиласининг шаҳзодаларидан бири бўлиб, йигирма йилдан ортиқ Миср амири бўлди[5][6]. Умму Осим бинти Осим ибн Умар ибн Ал-Хаттобга уйланди[7].

Онаси Умму Осим Лайла бинти Осим ибн Умар ибн Хаттоб[8].

Бувисига келсак, Умар ибн Хаттобга яқин шахслардан бо'либ, Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Асламдан Асламдан ривоят қиладилар:


У туғилган пайтда умавийларнинг яна бир бўлаги – Суфёнийлар халифаликни Дамашқдан бошқарган. Халифа Язид И ва унинг вориси Муовия ИИ 683-684-йилларда кетма-кет вафот этгач, Умавийларнинг ҳокимияти халифалик бўйлаб қулади[9]. Ҳижоздаги Умавийлар, жумладан Мадина ҳам рақиб халифа - Маккада жойлашиб олган Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг тарафдорлари томонидан қувиб чиқарилди[10]. Умавийлар сургун қилингач, Сурияда бошпана топдилар. Сулолага содиқ араб қабилалари уларга ёрдам бердилар. Умарнинг бобоси Марвон бу қабилалар томонидан халифа сифатида тан олинди ва уларнинг ёрдами билан Сурияда Умавийлар ҳукмронлигини қайта тиклади[11]. ригҳт|тҳумб|300х300пх|Чапнинг марказида Бани Умайя ва Умар ибн Абдулазиз халифалари пайдо бо'лади

Манбалар

  1. ↑ Ҳойланд, Ин Год'с Патҳ, 2015: п.199
  2. ↑ Умар ибн Абдулазиз
  3. ↑ ҳттп://э-тарих.уз/миллият-иншолари/мақолалар/788-мақола.ҳтмл
  4. ↑ Wеллҳаусен 1927, с. 267.
  5. ↑ كتاب الطبقات الكبير، محمد بن سعد البغدادي، دار صادر، بيروت، لبنان، ج5 ص331
  6. ↑ الجوانب التربوية في حياة الخليفة عمر بن عبد العزيز، هاني عمر، جامعة اليرموك، الأردن، ص11
  7. ↑ عبد العزيز بن مروان وسيرته وأثره في أحداث العصر الأموي ص58
  8. ↑ سير أعلام النبلاء، الذهبي، ج4 ص97
  9. ↑ Cобб 2000, с. 821.
  10. ↑ Cобб 2000, сс. 821–822.
  11. ↑ Кеннедй 2004, сс. 90–91.

Ҳаволалар