Умидахон Хожиева Хотамтоевна (2-март 1990-йилда туғилган) ўзбек қўшиқчисидир. Ёшлигидан санъатга қизиқиш уйғонишида ота-онаси сабаб бўлган. Ҳозир ҳам шу кунгача оила аъзолари Умидахонга санъат соҳасида имкон қадар ўз маслаҳатлари билан жуда ҳам катта ёрдам беришади. Зеро, Умидахоннинг ота-онаси ҳам санъаткор бўлишган. Ёшлигида рақс ва хор оркестрига қатнашган ва турли хил мукофотларни қўлга киритган. Мактаб даврида жажжи болажонларга рақс тушган, театр ва қўшиқ постановкасини тайёрлаб, кичкинтойларни саҳнага олиб чиққан. 2011-йил январ ойида „Акфа-медиа“ продусерлик марказида кастингдан муваффақиятли ўтиб, ижодга жиддий киришган. Акфа-медиа продусерлик маркази ёпилгач, ўзи фаолият олиб бормоқда.

Умидахон
Таваллуди Умидахон Хожиева Хотамтоевна
1990-йил 2-март (1990-03-02) (36 ёш)
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон
Касби қўшиқчи, актриса
Фаолият йиллари 2011 — ҳозиргача
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Турмуш ўртоғи Жамшид Бобонов[1]
Болалари 1[2]

Ҳозирги кунда Тошкент давлат консерваториясида таҳсил олади.

Турмуш ўртоғи — Жамшид Бобонов[1][3].

Филмографияси

Филм

Йил Филм номи Рол
2011 „Андижонлик меҳмон“
2016 „Шарофатхоннинг келинлари ёхуд наврўз муборак“ Умида

Сериал

Йил Филм номи Рол
2015-2016 „Божалар дриве“
Клиплар
Йил Қўшиқчи Ашула Рол
2016 Сайёраи Жаҳон „Ўсма қўйиб“ Камео

Дискографияси

Клиплари

Йил Қўшиқ Режиссор
2011 Андижонлик меҳмон (Руҳшона, Зиёда, Жаҳонгир Ф билан)
2011 Сендадур кўнглим
2011 Саргардонингман
2011 Айтолмайман (Руҳшона М, Жаҳонгир Ф, Шаҳзод Р билан)
2012 Дема—дема
2012 Ёрим бор
2012 Эй қуёш (Сирожиддин Х билан) Сарвар Каримов, Изатулла Лутфуллаев
2012 Ўргилай сиздан
2013 Мамбо Сарвар Каримов
2014 Кел ярашайлик
2015 Юлдузимсан
2015 Умр ўтар
2015 Сериал
2015 Севишганлар Жонрид Сагдиев
2015 Севги йўқ дема (Сирожиддин Х билан)
2016 Биё — биё
2016 Сафсата Дилмурод Агзамов
2017 ана энди Зоҳид Рисхиев (уммон)

Манбалар

Ҳаволалар