Unayza
Унайза (арабча: عنيزة — ʿУнаизаҳ), расмий номи Унайза говернати (арабча: محافظة عنيزة — Муḥāфиẓат ʿУнаизаҳ; шунингдек Онаизаҳ, Онизаҳ ёки Унайзаҳ шаклларида ҳам ёзилади) — Саудия Арабистонининг Ал-Қассим вилоятидаги шаҳар. У вилоят маркази Бурайда шаҳридан жанубда ва Қироллик пойтахти Ар-Риёддан шимолда жойлашган. Унайза Ал-Қассим вилоятидаги иккинчи йирик шаҳар бўлиб, 2022-йилги аҳолини рўйхатга олиш ма’лумотларига кўра аҳолиси 184 600 кишини ташкил этади[1].
Тарихан, Унайза Месопотамия (ҳозирги Ироқ) ва Форс (ҳозирги Эрон) ҳудудларидан Маккага йўл олган мусулмон ҳожилар учун муҳим тўхташ манзили бўлган. Кўплаб тарихчилар Унайза Ислом тарқалишидан юзлаб йиллар аввал ҳам яшаб келинган деб ҳисоблайдилар. Бунга исломдан аввалги Арабистоннинг энг машҳур шоирларидан бири бўлган Имру ал-Қайс каби шоирларнинг кўплаб ше’рларида Унайза номининг тилга олиниши далил сифатида келтирилади.
Тарихи
Шаҳар 7 — асрда пайдо бўлган. 1817 — 1914 — йилларда Ал — Сулайм сулоласининг бошчилигидаги амирликнинг маркази вазифасини бажарган.
Географияси
Унайза Ал-Қассим вилоятининг жанубида ва тарихий Нажд вилоятининг марказида жойлашган. Шаҳар вилоят маркази Бурайдадан тахминан 30 километр узоқликда ва Саудия Арабистони пойтахти Риёддан 300 километрдан ортиқ шимолда жойлашган. Унайза Нажднинг шимолий-марказий ҳудудида ва Wади ал-Руммаҳ (Румма водийси) жанубида жойлашган, бу водий Арабистон ярим оролидаги энг узун водия ҳисобланади. Шаҳарни шимол ва ғарб томонида Ал-Гҳамис қумлари деб аталадиган қум тепаликлари ўраб туради. Ал-Гҳадҳа ўрмонлари шаҳарнинг шимолида жойлашган. Унайза ёнида Ал-Аушазияҳ туз кўли (ёки сабкҳа) мавжуд бўлиб, у расмий равишда шаҳарнинг бир қисми ҳисобланади.
Иқтисодиёти
Шаҳарда пиёз, ҳурмо, лимон, мандарин, узум, анор каби мевалар ўстирилади. 2004 — йилдан буён, шаҳарда анъанавий тарзда ҳурмолар фестивали уюштирилади. Унайза сайёҳлар учун айниқса қийматли шаҳар бўлиб, уни „Ҳурмолар қироллиги“ деб аташади.
Спорт
Шаҳар аҳолиси учун футбол энг қизиқарли спорт тури сифатида қайд этилган.
Галарея
-
Бин Утҳаимеэн масжиди
-
Ал Гадҳи масжиди
-
Ал Гадҳи масжиди ва Шаҳар бошқармаси биноси
-
Онаизаҳ меҳмонхонаси
-
2007-йилги Ал Гҳадҳа чўл фестивали ҳаводан кўриниши
-
Кинг Абдулазиз йўли
Манбалар
- ↑ „الهيئة العامة للإحصاء | تعداد السعودية“. 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган.