Unbearable
Унбеарабле (Чидаб бўлмас) — даниялик ҳайкалтарош Женс Галсчиот томонидан яратилган бронза ҳайкал. У глобал қазиб олинадиган ёқилғининг углерод чиқиндиларини кўрсатадиган графикдан ва Шу график учига жойлаштирилган қутб айиғидан ташкил топган. Ҳайкалнинг барпо этилиши 2015-йилда тугатилган ва CОП21 давомида Парижда намойиш этилган. Ҳайкал WWФ Дания ташкилоти билан ҳамкорликда яратилган.
| Унбеарабле | |
|---|---|
| : ' | |
| Рассом | Женс Галсчиот |
| Йил | 2015-йил |
| Материал | бронза |
| Жойлашуви | Париж |
Умумий кўриниш
Қутб айиғи нефт қувурига жойлаштирилган бўлиб, унда глобал қазиб олинадиган ёқилғи углерод чиқиндиларини кўрсатадиган график шакли акс эттирилган. Қутб айиғи ҳайкали оқ айиқнинг табиий тўлиқ ўлчамида ва мисдан тайёрланган. График милодий йилдан бошлаб амалга оширилган эмиссияларни намойиш этади. Графикнинг узунлиги 20 метр бўлиб, унинг кўрсаткичи 1850-йилгача кўтарилмайди. Кейинчалик, 1850-йилда инсоннинг ёқилғи истеъмоли ортиб кетади. График 2015-йилгача бўлган натижаларни кўрсатади ва ердан беш метр баландликда тўхтаб қутб айиғини энг юқорига ўрнатилган ҳолда якунланади[1]. Ҳайкал WWФ Дания, Cроwдфундинг кампанияси ва Женс Галсчиот томонидан молиялаштирилган. Кампания Киcкстартерда молиялаштирилган ва умумий ҳисобда ҳайкал қурилиши учун 12 000 евро[2][3] йиғилган.
Кўргазмалар
Ҳайкал минглаб намойишлар иштирок этган Копенгагендаги иқлим ўзгаришларига бағишланган намойиш давомида кенг оммага ҳавола этилди. Намойишдан сўнг ҳайкал Париждаги Cитé Универсаитреда CОП21 кўргазмасида намойиш этилди[4][5]. Женс Галсчиотнинг сўзларига кўра, ҳайкал 2016-йилнинг апрел ойида Дания парламенти олдида намойиш этилиши режалаштирилган эди[6].
Қутб айиғи Армияси
Женс Галсчиот CОП21 пайтида Парижда ажойиб воқеа содир бўлди, у ерда у ва унинг ходимлари қутб айиғи либосларида махсус намойиш ўтказдилар[7]. Бу инсоннинг ёқилғи истеъмолига эътиборини тортишга қаратилган ҳаракат эди. Воқеа содир бўлган вақтда Парижда фавқулодда ҳолат содир бўлаётган эди[8]. Шунинг учун Женс Галсчиот ва унинг ходимларига махсус ниқоб кийишга рухсат берилмаган. Қутб айиқлари армияси иқлим ўзгариши бўйича кўплаб намойишларда иштирок этди[9]. Женс Галсчиотнинг сўзларига кўра, қутб айиғи армияси Неw-Ёркдаги тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси президенти Могенс Лйккетофт билан бирга намойишда иштирок этган[6].
Манбалар
- ↑ Ниэлсен. „Ан инсидер'с гуиде то Оденсе: муч море тҳан Ҳанс Чристиан Андерсен“. ТҳеГуардиан.cом (1-сентабр 2015-йил).
- ↑ „Унбеарабле эхҳибитед ин тҳе ҳеарт оф Парис.“.
- ↑ Wиллекенс. „ЛЕФ-Онлине - Арт, Cлимате анд Cроwдфундинг - анд ан импалед полар беар“.[сайт ишламайди]
- ↑ „Чеcк оут тҳесе 9 cлимате арт прожеcц тҳат аре wоwинг пеопле ин Парис“ (11-декабр 2015-йил).
- ↑ „Висуализатион оф импаcц оф Арcтиc cлимате чанге унвеилед ат Парис cлимате талкс“.
- ↑ 6,0 6,1 „Импалед Полар Беар ин фронт оф Даниш Парлиамент - мемориал фор Мехиcан артист - Полар Беар армй ин НЙ“.
- ↑ „Пҳотос: Тҳоусандс Протест ин Парис то Урге Cлимате Аcтион“ (12-декабр 2015-йил).
- ↑ „Франcе: Новембер 13, CОП21: Агаинст тҳе стате оф эмергенcй, фор тҳе ригҳт то демонстрате - Эуропе Солидаире Санс Фронтиèрес“.
- ↑ Монбиот. „Гранд промисес оф Парис cлимате деал ундерминед бй сқуалид ретренчменц“. ТҳеГуардиан.cом (12-декабр 2015-йил).