Undalma
Ундалма — сўзловчининг нутқи қаратилган шахс ёки предмет деб тасаввур қилинган ҳодисани билдирадиган сўз ёки сўз бирикмаси. Ундалма, киришлар ёки киритмалар каби, гапни кенгайтиради, аммо унинг бўлаклари билан синтактик алоқага киришмайди, ёзувда вергул ёки ундов белгиси билан ажратилади. Ундалма гап бошида ҳам, ўртасида ҳам ва охирида ҳам келиши мумкин.
Қиёсланг: 1.Ука, бу ишларинг менга ёқмаяпти. 2.Бу ишларинг, ука, менга ёқмаяпти. 3.Бу ишларинг менга ёқмаяпти, ука,
Болалар! Кўчада эҳтиёт бўлинглар.
Гап бошида ундалма махсус интонация билан айтилади ва баъзан вокатив гап вазифасини бажаради. Ундалма, кириш, киритма каби, фикр баёнида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун уларни гапнинг учинчи даражали бўлаклари сифатида қараш ҳам мавжуд.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |