Undov tunlami

Ундов тунлами (Агротис эхcламатионис) — тунламлар оиласига мансуб капалак. Тана уз. 35–40 мм. Қаноти ёзилганида 35–45 мм; олдинги қаноти сарғиш кулрангдан тўқ житарранггача; қанотлари устида ундов белгиси (!) га ўхшаш қора доғи бор (номи ҳам шундан). Эркагининг мўйлови калта тароқсимон, урғочисиники қилсимон. Тухуми сарғишоқ, қурти хира рангли, 6 ёшни ўтайди. Қуртлари 6ёшда тупрокда қишлайди. Совуққа бардошли. Агрометереологик зоналарга қараб Ундов тунлами йилига 1—2 авлод беради. У кузги тунламге. нисбатан 10—15 кун кечроқ ривожланади. Россиянинг Европа қисми, Кавказ, Қозоғистон ва Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Қурти 75 тур ўсимликни, жумладан, бошоқли дон ўсимликлари, тамаки, каноп, маккажўхори, ғўза, кунгабоқар, қанд лавлаги ва бошқа ни зарарлайди. Зараркунандалиги кузги тунламга ўхшаш.
Кураш чоралари: кузги тунламга қарши кўриладиган чоралар қўлланади.
-
Профил
-
Олд бренд
-
Ранг о'згариши
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |