Undovlar
Ундовлар — ҳис-ҳаяжон, буйруқ хитоб, ҳайдаш, чақириш каби маъноларни билдирувчи, гап бўлаклари билан грамматик боғланмайдиган сўз туркуми ва шу туркумга оид муайян сўзлар. У. асосий хусусиятларига кўра 2 турга бўлинади: эмоционал (ҳиссий) У. ва буйруқхитоб (императив) У.
Эмоционал У. кишиларнинг ҳистуйғуси, руҳий ҳолатини билдирувчи У. бўлиб, улар маъно жиҳатидан ранг-барангдир. Ижобий эмоционал У. матн ва оҳанг билан боғлиқ равишда: 1) шафқат, меҳрибонлик (ие, о, эҳ); 2) севинч, завқланиш, ҳавас (вой, ҳо, ўҳҳў); 3) қойил қолиш, роҳатланиш (ҳайҳай, вой, о); 4) мамнуният, фахрланиш, хайрихоҳлик (эҳа, эҳ, эҳе, ўҳҳў, ҳая, ў); 5) ундаш, огоҳлантириш, тасдиқ (ҳайҳай, ҳа) маъноларини билдиради. Салбий ҳистуйғуларни ифодаловчи У. эса: 1) эътироз, норозилик, шикоят, зорланиш (қа, ҳо, воей, вой, оҳ, уҳ, оббо); 2) жирканиш, нафрат, ғазаб, жаҳл (э, эҳ, вой, ҳе, ҳа); 3) ачиниш, афсусланиш (ҳе, эҳ, оҳ); 4) киноя, кесатиқ, пичинг, койиш (оббо, оҳа, ўҳҳў, ҳоо, ҳайҳай, ҳойҳой); 5) танбеҳ, огоҳлантириш, кутилмаганлик (э, ҳайҳай, ия); 6) ғумғусса, қайғуўкинч (эҳа, оҳ, эҳ, воей, эҳ); 7) чўчиш, ваҳима, даҳшат (воей, оҳ, о, войдод); 8) ажабланиш, ҳайратланиш, ранжиш (и, ээ, байбайбай, ҳе) каби маъноларни билдиради.
Тилда расм одатлар билан боғлиқ У. ҳам мавжуд бўлиб, улар умумий ҳол аҳвол сўрашиш, саломлашиш, хайрлашиш, рағбатлантириш, ташаккур, миннатдорчилик каби маъноларни ифодалайди. Масалан: эсонмисиз, омонмисиз, хорманг, бор бўлинг; ассалому алайкум, ассалом, салом, хайр, хўш, хўп; балли, баракалла, офарин, қойил, раҳмат, ташаккур, Қуллуқ, марҳамат ва ш.к.
Буйруқ хитоб (императив) У. кишиларга нисбатан уларнинг диққатини тортиш, огоҳлантириш ёки жониворларни бирор ишни бажариш ёки бажармасликка ундаш каби маъноларни ифодалаш учун хизмат қилади: одамларга қаратилган У.нинг айримлари (ҳой, ҳей, эй, алло) кишилар диққатини сўзловчига кўрсатиш учун, бошқалари эса (цс, қани, жим, тек) таъкид, буюриш маъноларини ифодалаш мақсадида қўлланади; ҳайвон ва жониворларга қаратилган У. уларни тўхтатиш, чақириш, ҳайдаш, тинчитиш, бирор ишни бажаришга ундаш мақсадларида қўлланади (беҳбеҳ, пишпиш, туту, кучкуч, маҳмаҳ; дирр, хўш, тақ, иш; чу, пишт, кишт, хих, кишкиш ва ш.к.).
Ўзбек тилида эмоционал У. таркибига ҳам, буйруқ хитоб У. таркибига ҳам киритиб бўлмайдиган алоҳида У. гуруҳи ҳам мавжуд. Кўрсатиш (ҳу, ҳув, ҳовв), жавоб, таъкидни (ҳаҳаҳа, ҳа, хўшхўш, а, лаббай) билдирувчи У. шу жумладандир.
Адабиёт
- У с мо нов С, Ундовлар, Т., 1953; Ўзбек тили грамматикаси, 2ж.ли, 1ж. Т., 1975; Ҳозирги ўзбек адабий тили, л-қисм, Т., 1980,
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |