Унитар давлатлар

Унитар давлат — давлат тузилиши шакли; бунда давлат ҳудуди таркибида, федерациядан фарқли равишда, федератив бирликлар (штатлар, ерлар) бўлмайди, балки у маъмурий-ҳудудий бирликлар (туманлар, вилоятлар, кантонлар ва ҳоказо)га бўлинган бўлади. Мазкур мустақил қисмлар давлат суверенитета аломатларига эга эмас. Бундай давлатда олий органларнинг ягона тизими ҳамда ягона қонунчилик (Конституция, фуқаролик, олий давлат хркимияти) бўлади. Барча унитар давлатларга хос бўлган марказлаштириш турли шаклларда ва турли даражада намоён булиши мумкин. Баъзи мамлакатларда маҳаллий органлар умуман бўлмайди ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар марказий ҳокимият вакиллари томонидан бошқарилади. Бошқа давлатларда маҳаллий органлар ташкил этилади-ю, лекин улар (бевосита ёки билвосита) марказий ҳокимият назорати остида бўлади. Марказий ҳокимият маҳаллий органлар устидан назоратнинг қандай турини амалга оширишига қараб, Унитар давлатлар марказлашган ва марказлашмаганга бўлинади. Марказлашган Унитар давлатда маҳаллий органларнинг марказга бўйсуниши марказдан тайинланадиган мансабдор шахслар орқали амалга оширилади. Марказлашмаган Унитар давлатда маҳаллий органлар марказий органлардан мустақил равишда шакллантирилади, шунинг учун улар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар марказлашмаган асосларда ўрнатилади. Унитар давлат таркибида давлат белгилари мавжуд миллий ҳудудий тузилмалар ҳам бўлиши мумкин, масалан, мухтор вилоят, мухтор республика. Ўзбекистон унитар давлат ҳисобланади.

Унитар республикалар ва унитар қиролликлар рўйхати

АҚСҲ

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Рой Бин Wонг. Чина Трансформед: Ҳисториcал Чанге анд тҳе Лимиц оф Эуропеан Эхпериэнcе. Cорнелл Университй Пресс, 1997. 
  2. ↑ "Сторй: Натион анд говернмент – Фром cолонй то натион". Тҳе Энcйcлопедиа оф Неw Зеаланд. Манатū Таонга Министрй фор Cултуре анд Ҳеритаге. 29-август 2013-йил. ҳттп://www.теара.говт.нз/эн/натион-анд-говернмент/паге-2. Қаралди: 19-апрел 2014-йил. 
  3. ↑ „Соcиал полиcй ин тҳе УК“. Ан интродуcтион то Соcиал Полиcй. Роберт Гордон Университй – Абердеэн Бусинесс Счоол. 4-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-апрел 2014-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-07-04 санасида архивланган)