Универсиада — жаҳон талабаларининг спорт мусобақалари. 1924-йил таъсис этилган. Халқаро университет спорти федерацияси — ФИСЙ (1949-йил ташкил этилган) томонидан уюштирилиб, 1960-йилдан тоқ йилларда ёзги, жуфт йилларда эса қишки ўйинлар ўтказилади. Ўзбекистонда "Талаба" спорт уюшмаси ташкил қиладиган оммавий мусобақа.