Унноб сўзи араб тили лексикасидир. Туркий ёзма манбаларда учрамади. Алишер Навоий асарларида: Ул лаби уннобгун кўнглумга эккан тухми меҳр, Кўнглум ичра йишурун дурдонадек унноб аро. (Ғаройиб ус-Сиғар, 39)

Шакллари

Ушбу сўз эски тожик тилида унноб, ҳозирги тожик тилида унноб(тожик ва бошқа тилларда кам қўлланиб, китобий сўзлар қатламига киради), форс тилида عناب (оннаб) тарзида истеъмолда бўлади. Ҳозирги араб тилида عُنَّابٌ жилонжийда сўзи билан шу асосдан яна عنَبٌ кўплиги أَعنْاَبٌ узум, манго каби мевалар номи кўрсатилади.

Кўчма маъноси

Араб тилидан ўзлаштирилган бу сўз классик форс-тожик ва ўзбек классик поэзиясида мева номидан ташқари яна кўчма маъноларда қўлланади. Будагов луғатида اعناب уннаб- грудная ягода деб берилган(Будагов, И , 1869, 767). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида ҳам китобий сўз бўлиб, маълум талаблар воситасида қўлланади.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. Мева номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 27-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.