Уно (италянча – "бир", УНО сифатида стилизе қилинган) – қарта ўйини; дастлаб 1971-йилда Cинcиннати яқинидаги Реадинг шаҳрида сартарош Мерле Роббинс томонидан ишлаб чиқилган. 1992-йилда Маттел компанияси ўйин бренди ва ҳуқуқларини сотиб олади[2]. Уно ўйини кўп жиҳатдан Германиянинг анъанавий „мау-мау“ ўйинига асосланган, аммо баъзи қўшимча қарталар тўплами билан фарқ қилади. Ўйиннинг минимум давомийлиги 10 дақиқадан бошланиб, камида 2 та ўйинчи бўлиши лозим. Бундан ташқари, ўйиннинг Уно Кидс ва бошқа версиялари мавжуд.

Дизайнер Мерле Роббинс
Нашриёт Маттел компанияси
Чиқарилган санаси 1971-йил
Ўйинчилар 2-10
Кўникмалар тактика, кузатувчанлик
Ёш оралиг'и 7+
Карталар 112[1]
Ўйин вақти мин. 10 минут


Тарихи

УНО логотипи (1992-2010)
УНО логотипи (2010-2016)

Ўйин дастлаб 1971-йилда Cинcиннати чеккасида жойлашган Огаё штатининг Реадинг шаҳрида Мерле Роббинс томонидан ишлаб чиқилган. Унинг оиласи ва дўстлари ўйинга янада қизиқиб бошлагандан сўнг, Мерле оиласи билан биргаликда ўйиннинг 5000 нусхасини чоп этиш мақсадида уйини 8000 доллар эвазига гаровга қўйишига тўғри келади[3]. Мерле ўйинни дастлаб сартарошхоналарда сотиб бошлайди, кейинроқ эса маҳаллий корхоналар ҳам уни сотиб олишга қизиқиш билдиради. Кейинчалик Роббинс ўйини муаллифлик ҳуқуқларини Иллинойс штатининг Жолиэт шаҳрида яшовчи Роберт Тезак ва унинг дўстларига 50 000 доллар эвазига ҳамда бир ўйин қутисини 10 сентдан сотади. Роберт Тезак Унони сотиш учун Интернатионал Гамес, Инc.ни ташкил этди, ўйинлар Иллинойс штатининг Майwоод шаҳридаги Салтзман Принтерс компанияси томонидан ишлаб чиқарила бошлаган. 1992-йилда Интернатионал Гамес компанияси Маттел компанияси таркибига киритилади[4].


Қоидалар

Уно cардс
УНО Картлари
Уно карталар тўплами

Ўйин жами 112 та картадан иборат; тўрт хил рангли (қизил, сариқ, яшил, кўк) тўпламларнинг ҳар бирида 25 тадан: битта нолдан, иккитадан 1 дан 9 гача рақамлар ҳамда иккитадан „Ўтказиб юбориш“ („Скип“), „Иккита кўтариш“ („Драw Тwо“) ва „Тескари“ („Реверсе“). Бундан ташқари, тўпламда тўртта „Ёввойи“ („Wилд“) – ранг ўзгартира оладиган, тўртта „Ёввойи: тўртта кўтариш“ („Wилд Драw Фоур“) ва битта „Ёввойи: армаштирувчи карта“ („Wилд Шуффле Ҳандс“) ва учта „Ёввойи: мослаштирилган карта“ („Cустомизабле Wилд cард“) карталарини ўз ичига олади [1]. 2018-йилгача ишлаб чиқарилган тўпламларда сўнгги икки турдаги „Ёввойи“ („Wилд“) карталари мавжуд эмас ва ўйин жами 108та картани ташкил қилади. Дилер ҳар бир ўйинчига еттитадан карта тарқатади ва ортиб қолган карталар (банк)нинг энг биринчисида турган карта олиб ўйинни бошлайди. Ўйин соат стрелкаси бўйича давом этади, ўз навбатида ўйинчилар қуйидагилардан бирини бажариши керак:

  • ранг, рақам ёки белги бўйича битта карта ташланиши;
  • агар рухсат берилса „Ёввойи: тўртта кўтариш“ картаси;
  • банкдан энг биринчи картани кўтариш ва агар мос тушса, ихтиёрий равишда у картани ўйнаш.


"Ёввойи" ("Wилд") карталар вазифаси

Карта Вазифаси Биринчи ўйин бошланганда
Ўтказиб юбориш („Скип“) Кейинги ўйинчи навбатини ўтказиб юборади Дилер чап томонидаги ўйинчи навбатни ўтказиб юборади
Тескари („Реверсе“) Ўйин тартиби йўналишини ўзгартиради (соат милига қарши ёки аксинча) Дилер биринчи бўлиб ўйнайди; ўйин соат милига тескари йўналишда давом этади
+2 (Драw +2) Кейинги ўйинчи кетма-кет иккита картани кўтаради ва навбатини ўтказиб юборади Дилернинг чап томонидаги ўйинчи иккита картани кўтаради ва навбатини ўтказиб юборади
Ранг танлаш (Wилд) Ўйинчи кейинги рангни танлайди (ўйинчида мос рангли карта бўлса ҳам, ўзининг исталган навбатида ундан фойдаланиш мумкин) Дилернинг чап томонидаги ўйинчи биринчи мос келадиган рангни эълон қилади ва ўйинни бошлайди
+4 („Wилд Драw +4“) Ўйинчи мос келадиган кейинги рангни эълон қилади; Навбатдаги ўйинчи тўртта карта кўтаради ва ўз навбатини ўтказиб юборади. (Ўйинчи фақатгина мос рангдаги карта бўлмасагина, бу картадан фойдалана олади) Карта банкка қайтарилади ва янги карта олинади
  • Банкдан карта олган ўйинчи дарҳол ўша картани ўйнаши ёки уни кейинга қолдиришни танлаши керак. Бу пайтда банкдан олган картасидан бошқа қўлидаги карталарни ўйнай олмайди.
  • Wилд картани хоҳлаган навбатда ўйнаш мумкин, ҳатто у ўйинчида жорий ранг, рақам ёки белгига мос келадиган карталар бўлса ҳам.
  • +4 („Wилд Драw +4“) картаси фақатгина ўйинчида жорий рангга мос келадиган ҳеч қандай карта қолмасагина ўйналиши мумкин. Ўйинчи жорий рақам, белги ёки Wилд картага мос келадиган бошқа рангдаги карталарга эга бўлиши ва Wилд Драw Фоур картасини ўйнаши мумкин. *Ёввойи дуранг тўртлигида ўйнаган ўйинчига қўли бу шартга жавоб беришини исботлаш учун кетма-кет навбатдаги ўйинчи (пеналтиларга қаранг) эътироз билдириши мумкин. Ноқонуний равишда ўйналган Wилд Драw Фоур картаси, агар эътироз билдирилмаса, фойдаланувчи учун жаримага тортилмайди.
  • Ранг танлаш (Wилд) ёки +4 картасидан фойдаланган ўйинчи янги мос рангни эълон қилиши керак ва агар хоҳласа, жорий рангни эълон қилиши ҳам мумкин.
  • Агар ўйин давомида банкда карта қолмаса, охирги ташланган картагача бўлган барча карталар тескари қилиб аралаштирилиб қўйилади ва ўйин одатдагидек давом этади.
  • Исталган вақтда исталган бошқа ўйинчи билан ҳар қандай турдаги карталарни алмаштириш ноқонуний ҳисобланади.
  • Ўйинчи охиридан битта олдинги картасини ташаган заҳоти бошқа ўйинчиларга "Уно" деб айтиб огоҳлантириши шарт, йўқса +2 қўшимча карта жаримас сифатида кўтаради.


Ғолиб

Ўйин ғолибини аниқлашнинг қуйидаги 2 усули мавжуд:

1. Ўйинчилар ўз карталарининг қийматини ҳисоблаб чиқадилар ва бу сумма ҳар бир ўйинчининг ҳисобига ёзиб борилади. Ўйин ўйинчилардан бири 500 балл (ёки ўйинчиларнинг ихтиёрига кўра бошқа ҳар қандай миқдор) йиғмагунга қадар давом этади. Энг кам балл тўплаган ўйинчи ғолиб бўлади.

  • Рақамли карталар – картадаги қиймати бўйича қиймат;
  • Белгили карталар („Wилд“ ташқари) – 20 балл;
  • "Wилд" карталар – 50 балл;
  • Агар раунд охирида ўйинчининг қўлида фақат битта 0 карта қолса, унинг қиймати 100 баллга тенг бўлади.


2. Бошқа ўйинчиларда ҳали ўйинни давом эттириш учун етарлича карта мавжуд бўлган пайтда кимнинг қўлида биринчи бўлиб карталар тугаса, ўша иштирокчи очкоси қолганларнинг картаси бўйича ҳисобланади. Биринчи бўлиб 500 балл тўплаган ўйинчи ўйин ғолибига айланади. * Рақамли карталар – ўз қиймати бўйича;

  • Белгили карталар – 20 балл;
  • "Ёввойи" („Wилд“) ва „+4“ („Wилд Драw +4“) карталар – 50 баллдан;
  • Агар ўйин „+2“ („Драw +2“) ёки „+4“ („Wилд Драw +4“) карталари билан тугатилса, кейинги ўйинчининг очколари банкдан белгиланган миқдордаги олинган карталари билан биргаликда ҳисобланади.


Жарима (Пеналти)лар

  • Агар иштирокчи қўлида охирги картаси қолиши биланоқ „Уно“ демаса ва кейинги иштирокчи ўйинни давом эттирса (масалан, мос карта ташласа ёки банкдан қўшимча карта олса), жарима сифатида иккита қўшимча карта кўтариши шарт. Агар ўйинчининг бу ҳаракатини ҳеч ким ўз вақтида сезмаса ёки унинг ўзи кеч бўлса ҳам эслаб „УНО“ деса, бу ўйинчига ҳеч қандай жазо берилмайди.
  • Агар ўйинчида олдинги картага мос тушадиган карта бўла туриб „+4“ (Wилд Драw +4) картасини ўйнаса, кейинги ўйинчи ундан фойдаланишга эътироз билдириши мумкин. Сабаби, бу турдаги картадан фойдаланиш учун мос турдаги карта бўлмаслиги лозим, акс ҳолда, иштирокчи олтита карта кўтариши керак: „+4“ картаси учун ва +2 жарима сифатида, бундан ташқари, у ўз навбатини ўтказиб юборади. Агар ростан ҳам мос карта бўлмаса, кейинги ўйинчи +4 карта кўтаради ва навбтини ўтказиб юборади. Иккала ҳолатда ҳам, „+4“ карта ташлаган ўйинчи янги ранг танлаш ҳуқуқига эга.


Икки кишилик ўйин

Икки кишилик ўйинда „Тескари“ („Реверсе“) картаси „Ўтказиб юбориш“ („Скип“) картаси билан бирдек бўлади: иккинчи ўйинчи бир навбат ўтказиб юборади.


Янги карталар

  • „Wилд Шуффле Ҳандс“ (Ранг танлаш ва барча ўйинчилар картасини йиғиш): Ушбу картадан фойдаланадиган ўйинчи барча ўйинчиларнинг картасини йиғади, аралаштиради ва қайта тақсимлайди;
  • „Wилд Cустомизабле“ (Мослаширувчи карталар): Бу турдаги карталар бўш ва уларга исталгн турдаги шартлар ёзислиши мумкин.

Бу карталар ҳар қандай навбатда ўйналиши мумкин ва ўйин якунида + 40 балл берилади.


Карта ва тўплам услублари

1994-йилги Уно карталари тўплами. Бу тўплам эски карта дизайнига асосланиб яратилган ва белгилар ўрнига ҳаракат сўзларининг илк ҳарфлари ёзилган.

Ўйиннинг бошқа версияларида эски ёки янги дизайндаги белгилар ва тасвирлар, жумладан, „Wилд“ сўзи ҳам Wилд („Ёввойи“) карталарида мавжуд эмас.

2010-йилги „Уно Мод“ версиясида ҳарфлар ёки рақамлар ўрнига белгилардан фойдаланилади.

2017-йил 16-сентабр санасида Маттел компанияси ранг ажрата олмайдиган беморлар учун махсус "Уно CолорАдд" тўпламини ишлаб чиқиради[5].

2019-йил 1-октабр куни Маттел Кўзи ожизлар миллий Федерацияси Президенти Марк Риccобоно билан ҳамкорликда ўйиннинг Брайл алифбосидаги версиясини чиқаради. Риccобоно ўз пресс-релизида шундай деди: "Эндиликда кўзи ожиз одам ўзи сингари одам билан ёки соғ оила аъзолари ва дўслари билан „УНО“ ўйинини ўйнай олиши жамиятимиз учун чинакам бахт!"[6][7].

Махсус Уно ўйинлари

  • Уно 50 йиллик юбилейи (2021)
  • Уно Wилд Тwисц (2022)
  • Уно Алл Wилд (2022)
  • Уно Аттаcк (Уно Эхтреме ин тҳе УК анд Cанада) (1999)
  • Уно Аттаcк Журассиc Wорлд (2018)
  • Уно Аттаcк Рефилл Деcк (2005)
  • Уно Бинго (1997)
  • Уно Бласт (2012)
  • Уно Блитзо (2000)
  • Уно Чоо-Чоо (2011)
  • Уно Cолор Сcреэн
  • Уно Делухе (2022)
  • Уно Даре (2014)
  • Уно Диcе (1987, 1996, 2011)
  • Уно Доминоэс (1986)
  • Элеcтрониc Уно (2020)
  • Уно Флаш (2007)
  • Уно Флех! (2023)
  • Уно Флип (2009) (Таргет Сторе Эхcлусиве)
  • Уно Флип! (2019)
  • Гет Wилд фор Уно (2016)
  • Гиант Уно (2016)
  • Гиант БТС Уно (2020)
  • Уно Го! (2022)
  • Уно Ҳ2О (2004)
  • Уно Ҳ2О То Го
  • Уно Ҳеарц (1994)
  • Уно Жуниор (1992)
  • Кинг Сизе Уно (1994)
  • Уно Лигҳтеар (2021)
  • Уно Маднесс (1995)
  • Уно Минеcрафт (2018)
  • Уно Моо (2008, 2014)
  • Уно Но Мерcй (2023)
  • Уно Партй! (2022)
  • Уно Поwер Граб (2012)
  • Уно Ремих (2022)
  • Уно Рефлех (2010)
  • Уно Робото (2010)
  • Уно Роял Ревенге (2014)
  • Уно Руммй Уп (1993)
  • Уно Шоwдоwн Суперчаргед (2020)
  • Уно: Шоw 'эм Но Мерcй (2023)
  • Уно Спин (2005)
  • Уно Спин Ҳаннаҳ Монтана (2005)
  • Уно Спин Оне Пиэcе (Жапан)
  • Уно Спин То Го (2010)
  • Уно Стаcко (1994)
  • Травел Уно Стаcко
  • Уно Типпо (2009)
  • Уно Тики Тwист (2014)
  • Уно Трипле Плай (2021)
  • Уно Wилд Жаcкпот (2016)
  • Уно Wилд Тилес (1982)

Видеоўйинлар

Уно: Тҳе Гаме Шоw (Уно: Ўйинлар шоуси)

2013-йил март ойида Маттел ва Гурин компанияси Уно ўйинига асосланган ҳар куни ярим соат бўлиб ўтадиган телевикторина-кўрсатуви устида ишлаётганлиги ҳақида эълон қилади[12]. Унда ютуқ сифатида 100 000 долларлик нақд пул соврини ўйналиши, шунингдек, иштирокчилар 1 миллион долларлик ютуқ учун беллашадиган приме-тиме версияси ҳам бўлиши ҳақида айтиб ўтади. Бироқ, кейинчалик бу лойиҳа ғояси бекор қилинди[13].


Ўхшаш ўйинлар

Уно карта ўйини "шеддинг" (инглизча.), яъни бошқа ўйинчилар қўлида карталарини қолмай қолишидан олдин ўзида бирорта ҳам карта қолмаслиги ўйиннинг мақсад ҳисобланади.

  • Cразй Эигҳц
    • Блаcк Жаcк (Сwитч)
    • Сwитч (cард гаме)
  • Элеусис
  • Ласт Cард
  • Маcау
  • Мао
  • Мау Мау (гаме)
  • ЎНО 99
  • Оне Cард (гаме)
  • Пҳасе 10
  • СКИП-БО
  • Таки
  • Wҳот!

Рейтинг

Гамес журнали „Уно“ни "1980-йилнинг энг яхши 100 та ўйини" рўйхатига киритиб, ўйин ҳақида қуйидагича изоҳ ёзади: "Ўйин „Cразй Эигҳц“ ўйини билан жуда ўхшаш, лекин анча яхши ва ўрганиш содда тузилган"[14]. 2 йилдан сўнг, Уно "1982-йилнинг энг яхши 100 та ўйини" рўйхатига киради ва „Унинг машҳурлиги унинг стратегиясидан эмас, балки соддалигидандир“ ва „Ўйин баҳолаш тизими бироз ғалати“ дея изоҳ қолдиришади[15].

Шарҳлар

  • Фамилй Гамес: Тҳе 100 Бест[16]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Уно Инструcтионс, 2018“. Маттел Сервиcе (2018-йил 30-август). Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.
  2. ↑ „Маттел то буй Интернатионал Гамес“. УПИ (1992-йил 23-январ). Қаралди: 2018-йил 29-ноябр.
  3. ↑ „Уно Ҳисторй“. УНО Рулес. 2021-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-январ.
  4. ↑ „30 Анниверсарй Руле Боок“. Маттел Сервиcе (2005-йил 31-январ). Қаралди: 2013-йил 9-феврал.
  5. ↑ Жаcобсон, Cандиcе; Луссиэр, Муриэл „УНО® Интродуcес Тҳе Фирст Cард Гаме Фор Тҳе Cолорблинд“. Маттел Неwс (2017-йил 6-сентябр). 2017-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-октябр.
  6. ↑ Cапрон, Маддиэ; Зданоwиcз, Чристина „Маттел релеасес а браилле версион оф УНО“. CНН (2019-йил 1-октябр). Қаралди: 2019-йил 2-октябр.
  7. ↑ Туcкер, Девин; Ҳеин, Жоанна; Cасcоне, Степҳаниэ „УНО® Интродуcес Фирст Оффиcиал Браилле Деcк“. бусинессwире.cом. Бусинесс Wире (2019-йил 1-октябр). Қаралди: 2019-йил 2-октябр.
  8. ↑ „Нинтендо Лифе – Уно WииWаре ревиэw“. Нинтендо Лифе (2009-йил 1-ноябр). Қаралди: 2019-йил 5-март.
  9. ↑ „Буй Уно“. Миcрософт Сторе.
  10. ↑ „Буй УНО ™ & Фриэндс“. Миcрософт Сторе.
  11. ↑ „УНО Ноw Аваилабле Он Нинтендо Сwитч“. Гамасутра (2017-йил 7-ноябр). Қаралди: 2020-йил 28-март.
  12. ↑ Лёнс, Маргарет „Wҳо Доэсн'т Wант ан УНО ТВ Шоw?“. Вултуре (2013-йил 26-март). Қаралди: 2013-йил 26-март.
  13. ↑ ИГТ „УНО Видео Слоц“. ИГТ Продуcц. 2004-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-январ.
  14. ↑ „Топ 100 Гамес оф 1980“. Гамес. № 20. Новембер–Деcембер 1980. 58-бет.
  15. ↑ Счмиттбергер, Р. Wайне, муҳ. (Новембер 1982). „Тҳе Топ 100 Гамес 1982“. Гамес. № 33. 52-бет.
  16. ↑ Лоwдер, Жамес. Фамилй гамес : Тҳе 100 бест. Греэн Ронин, Жануарй 4, 2024. ИСБН 978-1-934547-21-2.