Унсия (лотинча унcиа — ун...) —1) олтин ва бошқа нодир қимматбаҳо металларнинг асосий вазн бирлиги (тройя ёки танга У.си) = 31,1035 г; 2) инг. улчов тизимида масса бирлиги. 1 У.= 16 драхма = 437,5 гран=28,35 г; 3) дорихонада ишлатиладиган оғирлик бирлиги, ҳозирги вақтда қўлланилмайди; 4) суюқлик У.си ҳажм (сиғим) бирлиги. АҚШда 29,57 см³ (1/128 галлон), Буюк Британияда — 28,41 см³.