Upton Sinclair
СИНКЛЕР (Синcлаир) Эптон Бил (20-сентабр 1878-йил, Мериленд штати Балтимор ш. – 26-ноябр 1968-йил , БраундБрук) – америкалик ёзувчи. Колумбия университетида ўқиган. Илк романи – „Шоҳ Мидас“ (1901). „Баҳор ва пишиқчилик“ (1901) романи, „Артур Стирлингнинг кундалиги“ ва „Шаҳзода Хаген“ песаси (1903)да баландпарвоз патетика мавжуд бўлишига қарамай, улардаги ижтимоийтанқидий оҳанглар кейинчалик С. ижодида етакчилик қилган. С.нинг „Жунгли“ (1906) романи ёзувчи ижодида етуклик даври бошланганидан дарак беради. С. ХХ аср бошларида ижтимоий мавзудаги „Пойтахт“ ва „Саррофлар“ (1908) романларидан ташқари, „Севги синови“ (1911), „Силвия“ (1913), „Силвиянинг турмушга чиқиши“ (1914) сингари оила ва мухаббат мавзуида ҳам асарлар ёзган. Россиядаги 1917-йил инқилоби таъсирида С. „Жимми Хиггинс“ (1919) романини ёзиб, унда интервенсия йилларида Америка қўшинлари орасида Совет давлати фойдасига тарғибот ишларини олиб борган пролетар, „Нефт“ (1927) романида эса америкалик фашистлар қўлида ҳалок бўлган коммунист образларини яратган. С.нинг болшевизмга хайрихохлик руҳи билан суғорилган ва америкача ҳаёт тарзини фош этувчи ["Бостон", 1928; „Матлубот“, 1936; „Но пасапан!“ („Улар ўтмайди!“, 1937); „Автомобил қироли“, 1938 ва бошқа] асарлари совет даврида Америкадаги танқидий реализм адабиётига қўшилган улкан ҳисса сифатида баҳоланиб келинган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Уптон Синcлаир“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Уптон Синcлаирга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |