Ур, тўқмоқ! — ўзбек халқ эртак]ларидан. Шаклан ва мазмунан сеҳрли-фантастик эртаклар турига киради. Эртак мазмунини халқнинг тўқ яшаш, бахт-саодат, эркин ҳаёт ҳақидаги орзу-умидлари ташкил этади. Эртакда воқеалар „очил, дастурхон“, „газла, газим“, „ур, тўқмоқ“, „пишди палов“, „чиқ қовокдан“ каби сирли воситалар орқали ривожлана боради ва салбий персонажлар қиёфасида мавжуд тузумнинг ахлок, меъёрлари — адолацизлик, инсофсизлик, зулм ва зўрлик каби ёмон иллатлар фош этилади. „Очил, дастурхон“, „Чол билан кампир“ эртаклари „Ур“ нинг вариантлари ҳисобланади. Эртак бошланғич синф дарсликларида берилган, ўзбек халқ эртаклари туркумида кўп бор нашр қилинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ур, тўқмоқ!“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (У-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.