Urdu
Урду (Маҳаллий равишда Лашкари номи билан танилган)— Покистоннинг инглиз тили билан бир қаторда расмий ва Ҳиндистоннинг Конституцияда тан олинган 15 та асосий адабий тилидан бири. Генетик ва тузилиш жиҳатидан ҳиндий тилига ўхшайди. Ҳиндевропа тиллари оиласининг ҳиндорий тиллари гуруҳига мансуб. Покистонда, асосан, йирик шаҳарлар (Карочи, Равалпинди, Лоҳур, Исломобод ва бошқалар), Ҳиндистонда эса УттарПрадеш, Биҳар, Маҳараштра, АндҳраПрадеш штатларидаги мусулмон аҳоли гаплашади. Сўзлашувчилар сони Ҳиндистонда 30 млн.дан ортиқ, Покистонда 20 млн. га яқин киши (ХХ асрнинг 90-йиллари). Деҳли атрофидаги кҳари бўли деб аталадиган лаҳжалар асосида ташкил топган. Шулар асосида ХИИИ—ХИВ асрлардамиллатлараро оғзаки муомала тили — ҳиндистоний (ҳиндавий) шаклланган. Мазкур тилнинг Дакан (Жанубий Ҳиндистон) даги шакли дакҳиний („жанубий“) деб ном олган. Ҳиндистонийнинг аввал рехта, кейинчалик У. деб аталган адабий шаклига, унинг лексикасига форс тили кучли таъсир ўтказган. Ҳозирги У. ХИХ аср бошларида асосан шаклланиб бўлган. У ҳиндий тилицан алифбоси ва лексикаси билан фарқ қилади. У. бир қанча янги белгилар қўшилган араб алифбосига асосланган ёзувдан фойдаланади. 1947-йилдан кейин У. иккала давлатда турли шароитларда ривожланди. Шу сабабли Покистон урдусида лексиканинг бойиш манбаи, асосан, араб ва форс тиллари бўлса, Ҳиндистон урдусида ҳиндий (санскрит) тилидир. У. билан ҳиндий орасида айрим фонетик ва грамматик фарклар ҳам бор. Ҳиндистонда У. нинг ҳиндий тили билан яқинлашиш аломатлари кўринмокда. А. Иброҳимовнинг „Урдучаўзбекча муштарак сўзлар луғат“и (1998) Тошкентда, Т. Холмирзаевнинг „Урдучаўзбекча луғат“и (2003) Исломободда нашр этилган.

Адабиётлар
- Димшиц З. М., Грамматика язикаурду, М., 2001; Давидова А. А., Учебник язика урду, М., 2003; Шаматов А. Н., Классический дакхини (Южний хиндустани 17 в.), М., 1974.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |