Уринма — кесувчининг лимит ҳолати. / эгри чизиққа унинг А нуқтасида ўтказилган У. қуйидагича аниқланади: / чизиққа А дан фарқли В нуқтани олиб, АВ кесувчи ўтказилади. В нуқта / эгри чизиқ бўйлаб ҳаракатланса, АВ кесувчи А нукта атрофида айлана бошлайди (раем, 1). Бунда АВ кесувчи тайин бир лимит ҳолатга эга бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. АВ кесувчининг В нуқтаси / чизиқ бўйлаб ҳаракатланиб, А нуқта билан устма-уст тушишга интилгандаги лимит ҳолати мавжуд бўлса, у / чизиққа унинг А нуқтасида ўтказилган У. бўлади. АВ кесма узунлиги нолга интилганда ВАС бурчак ҳам нолга интилади. / эгри чизиқ узлуксиз бўлсада, унинг бирор нуктасида ҳам У. мавжуд (яъни АВ кесувчи лимит ҳолатга эга) бўлмаслиги мумкин. В нукта А га турли томондан интилиши ва АВ кесувчи иккита турли лимит ҳолатга эга бўлиши ҳам мумкин (раем,2). й=ф(х) функсия графигининг хй абссиссали нуқтасида графикка У. ўтказиш масаласи мат.нинг асосий тушунчаларидан бири — ҳосила тушунчасига олиб келган масалалардан. й=ф(х) функсия графигига (х0, ф[х0)) нуқтада ўтказилган У.нинг бурчак коэффициенти функсия ҳосиласининг х0 нуқтадаги қийматига тенгдир: тгх=А*0). й=ф(х) функсиянинг х0 абссиссали нуқтасида ўтказилган У. тенгламаси й=й[хо)+ф (хо)(х—х0) бўлади. Масалан, у=х2 параболага унинг абссиссаси хо=1 бўлган нуқтасида ўтказилган. У. тенгламаси у=2х— 1 дан иборат; й=синх функсия графигига унинг ха = абссиссали нуқтасида ўтказилган У. тенгламаси у=ҳ бўлади.