Uruk
Урук Жанубий Месопотамияда мил. ав. 4-минг йилликда тарқалган энеолит даври археологик маданияти. Урук шаҳри номи билан аталган. Маҳобатли меъморий иншоотлар („Қизил бино“ ва „Оқ ибодатхона“ харобалари очилган); сопол буюмлар, шумер тилида битилган ёзувли тахтачалар, муҳрлар чиққан. Хўжалиги: деҳқончилик, мисни қайта ишлаш, чорвачилик бўлган; 2) Шумерпяти шаҳардавлат (шумерийча – Унуг, Библияда – Эрех, юнонча – Орхоя). Мил. ав. 28—27 асрларда (эпик ривоятларда сақланиб қолган ярим афсонавий ҳукмдорлар Энмеркар, Лугалбанд, Гилгамешлар даврида) Жанубий Месопотамиядаги шаҳардавлатлар Урук гегемонлиги остида бўлган (Урукнинг 1сулоласи). Мил. ав. 24 асрда Лугалзаггиси даврида Урук Шумер пойтахти эди. 22 аср охирида Урук подшоси Утухегал Икки дарё оралиғида „Шумер ва Аккад подшолиги“ барпо этган, унинг вафотидан сўнг ҳокимият УрНамму – Урнинг Шсулоласи асосчиси қўлига ўтган. Урук мил. ав. 1-минг йиллик охирига қадар муҳим шаҳарлигича қолган. Мил. ав. ВИИИ—ИИ асрларда – Бобил, сўнгра Ахоманийлар ва Салавкийлар давлати таркибидаги мухтор саждагоҳ шаҳар. Мил. ИИИ асрда сосонийлар томонидан вайрон қилинган. Урук ўрнида ҳозирги Варка посёлкаси (Носирия шаҳридан 65 км шим.ғарбда) жойлашган. Урукда немис археологлари томонидан ХХ аср бошидан мунтазам равишдаги археологик қазиш ишлари олиб борилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |