Урумчи (уйғурча: ئۈرۈمچی, Üрüмчи‎‎), — шимоли-г'арбий Хитойдаги энг катта ва тез ривожланаётган шаҳар. Аҳолиси сони 2,1 миллиондан ортиқ, Шинжонг Уйг'ур Автоном Раёнининг пойтахти. Урумчи денгиздан энг узоқ бўлган катта шаҳардир. Тяншан тог'ларининг шимолида жойлашган.Ишлаб чиқаришда нефт,текстил ва металлургия асосий о'рин эгаллайди. Урумчида Хитойдаги энг катта Шамол энергияси маркази ишлайди.

Урумчи
250пх
Ҳукумат
 • мер Шуҳрат Зокир

Урумчи - Хитойдаги шаҳар. Синцзян Уйғур мухтор раёнининг маъмурий маркази. Тяншан тоғларининг шим. Этагида, Урумчи дарёси водийсидаги воҳада. Аҳолиси 2 млн. кишидан зиёд (2004), асосан, хитойлар. Муҳим иқтисодий ва маданий марказ. Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Хитойни Европа мамлакатлари билан боғлайдиган темир йўл урумчи орқали ўтган. Тўқимачилик, озиқ овқат, металлургия, кимё, машинасозлик саноатлари, семент, қоғоз корхоналари мавжуд. Унтлар (Синцзян университети, Ислом университети), музей (5—6 минг йиллик тарихга эга экспонатлар: Такламакон чўли атрофидаги қад. шаҳарлар харобалари орасидан топилган жасадлар ва матолар бўлаклари сақланади) бор. Шаҳар ўзининг кечки бозорлари билан машҳур. Туризм марказларидан. Шаҳар яқинида тошкўмир қазиб олинади.

Археологик маълумотларга кўра, У. ўрнида 2500-йил муқаддам турар жойлар бўлган. Шаҳар сифатида Такламакон чўлининг шимолидан ўтган савдо йўли ёқасида вужудга келган. Бироқ шаҳарнинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий аҳамияти ХВИИИ аср ўрталаридан ортиб борди. ХИХ асрдан ХХ аср ўрталаригача У.ни хитойлар Дихуа деб атаганлар. Кўҳна будда ибодатхонаси бўлгани сабабли шаҳарнинг Хунгмяози (Қизил будда ибодатхонаси) деган номи ҳам бўлган. 1954-йилдан шаҳарнинг аввалги номи бўлган У. (мўғул тилида — атрофи ўралган дала) унинг расмий номи. У.да хукумат ва маъмурий бинолар жойлашган.

Ҳаволалар