Урусхон (? ХИВ аср нинг 70-йиллари 2ярми) — Жўеки улуситтг шарқий қисми — Оқ Ўрда хони (ХИВ асрнинг 60-йиллари биринчи ярмидан). У. давлатининг пойтахти Сиғноқ ш. бўлган. У. Оқ Ўрдадаги ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгач, Олтин Ўрдани ҳам ўз тасарруфига киритишга ҳаракат қилган. 70-йиллар ўрталарида у Ҳожитархон, ВолгаКама Булғорияси ва Сарой Берка шаҳрини эгаллаган. Тўхтамиш билан кўплаб жанглар қилган. Бу жангларда ғалаба доим У. томонида бўлган. Тўхтамиш Амир Темур ҳузурига қочиб бориб, ундан ёрдам сўраган. Соҳибқирон Жўжи улусида бўлиб ўтаётган воқеаларни зийраклик билан кузатиб борарди. Шимолий Хоразм ва Оқ Ўрда Мовароуннаҳрга чегарадош эди. У Олтин Ўрда хони ўзига тарафкаш, тобе бўлишини истарди. Шу туфайли у Тўхтамишни яхши кутиб олиб У.га қарши курашида унга бир неча марта ҳарбий мадад берган. Бироқ У.нинг ўғли Тўхтақия Тўхтамишга қақшатқич зарба берган, ярадор Тўхтамиш Сирдарё бўйидаги қамишзорларга яширинган, сўнгра Соҳибқирон паноҳига қочиб борган. У. Амир Темурнинг Бухородаги қароргоҳига элчилар юбориб Тўхтамишни топширишни талаб қилган. Соҳибқирон бу таклифни қатъий рад этиб, тез орада ўзи жангга киришини айтган. Амир Темур У.га қарши юриш бошлаган, қўшинни Сирдарёдан ўтказиб, Ўтрор атрофидаги текисликда қароргоҳ қурган. У. қўшини эса, Шарафуддин Али Яздийнинг маълумотига кўра, Ўтрордан 24 фарсах наридаги Сиғноқда жойлашган эди. Қаттиқ қиш, тинимсиз ёмғир ва қор ҳар икки қўшин фаолиятига таъсир кўрсатган. Улар майда тўқнашувларни ҳисобга олмаганда, деярли уч ой бирбирларига қаршилик кўрсатмасдан рўбарў турганлар. Ҳар икки саркарда ҳеч бир натижага эришолмагач, ортларига қайтишган. Шундан сўнг Амир Темур бир неча ой Кешда бўлган ва У.га қарши юриш бошлаш учун ўзига Тўхтамишни йўлбошловчи қилиб олган. Жайронқамишга етганларида У.нинг вафот этганидан хабар топишган. У.нинг тўнғич ўғли Тўхтақия ҳам кўп ўтмай (1375) вафот этган. Соҳибқирон Тўхтамишга керакли аслаҳаларни бериб, уни шу ерда қолдириб, ўзи Самарқандга қайтган.

У. даврида Оқ Ўрдада суюрғол инъом этиш кенг амалиётда бўлган. У. вафотидан сўнг ва унинг ворисларининг қисқа муддатли ҳукмронлигидан кейин У.нинг барча ермулкларини Тўхтамиш Амир Темур ёрдамида эгаллаб олган (ХИВ асрнинг 70-йиллари охири).

Адабиёт

  • Шарафуддин Али Яздий, Зафарнома, Т., 1997; Абдураимов М., Темур ва Тўхтамиш, Т., 2000.