Урутлар (мўғулча: Урууд, Уругуд) — мўғулларнинг Нирун шажараси таркибига кирувчи қабилалардан бири. Ҳозирги вақтда жанубий мўғуллардан ташкил топган этник гуруҳ.

Тарихи

"Мўғулларнинг махфий қиссалар"да Начин-Баатурнинг ўғиллари Уруудай ва Мангутай деб аталгани айтилади. Урууд ва Манғит қабилалари айнан улардан тарқалган[1]. Урутлар мўғулларнинг тайчиут қабиласининг бир қисми ҳисобланган. Урутлар пайдо бўлган вақтдан бошлаб мўғулларнинг Нирун шажараси таркибига кирган ва Халхин гол ерлари ҳамда Амур дарёсининг юқори оқимига жойлашган. Урутлар ХИИИ аср бошларида Буюк Мўғуллар давлатини ташкил қилиш учун катта куч сарф этганлар.[2]

Урутлар — манғитларга қардош уруғ ҳисобланади. Этник номи олтой тилидаги ураг (Мўғул тилининг эски ёзувидаги — уруγ) сўзидан келиб чиққан. Тунгус-манжур ва ёқут тилларида „уру“ — „уруғ“, „қариндош“, „қариндош-уруғ“ маъносини билдирса, қадимги туркий тилда „уруг“ — „уруғ, авлодлар“ маъносида қўлланган[3]. Ушбу ном олтой тилидаги „уруг“ сўзига -ууд (-уд) аффиксининг қўшилиши билан ясалган: уруγ + уд > уруγуд > уру’уд > урűд[2].

Урутлар „бешта катта аймоқ“ таркибида

Чингизхон бешта аймоқни (қабилани) бошқаларидан афзал кўрган, уларнинг хизматлари Буюк Мўғул давлатини ташкил этишда, шунингдек урушларда ҳам катта бўлган. Шу боисдан уларни „беш устун“ ёки „бешта катта аймоқ“ деб аташган. Булар Урутлар, Манғитлар, Жалойирлар, Қўнғиротлар ва Эҳирийлар эди. Улар мўғуллар орасида етакчиси Олтан Хон, империянинг ўзи эса Олтан (Олтин империя) деб аталадиган Сзин империяси билан урушда муҳим рол ўйнаганлар.

1217-йилда Чингизхон Мухайли нўёнга ушбу аймоқлардан кучли ва чидамли жангчиларни танлаб, „беш йўл тамачи“ қўшинларини ташкил қилишни буюрди. Турли манзилларга тарқатиб юборилган тамачи қўшинлари мана шундай пайдо бўлди. Улар ҳужумларда қўшинларнинг олд сафида бўлишлари керак эди, обектларни, жумладан шаҳарлар ва бошқа масканларни қўлга олишда уларга хавфсизликни таъминлаш вазифаси юклатилган. Чингизхон ва унинг ворислари яқин атрофдаги ерларни бешта вилоят — Далайнор, Гоби саҳросидан наридаги Лууха дарёси, Сариқ (Ҳуанхе), Шанду шаҳри ва Пекин шимоли-шарқидаги ҳудудларни беш аймоққа ажратиб беришган[2].

Мўғулларнинг Юан давлати даврида ушбу аймоқларга хон саройи учун нафақа топшириш вазифаси юкланган. Аймоқнинг зодагонлари сарой амалдорлари бўлишган ва кўпинча олтин сулола вакиллари билан қариндошчилик алоқаларини ўрнатишган: уларнинг қизлари буюк хонлар ва ноёнларга турмушга чиқишган ёки аймоқ етакчилари Чингизхон уруғидан хотин олганлар. Шундай қилиб, қўнғирот уруғининг вакилалари Чингиз, Мунке ва Хубилай хонлардан „Хотун“ унвонини олганлар. Уларга Улзийт, Ҳулег, Буянт ва бошқалар уйланганлар. Мўғулларнинг буюк хонлари билан яқин муносабатда бўлганликлари учун аймоқ етакчиларига Юан давлати хонларидан ван унвонлари берилган, шу туфайли уларни „беш ван аймоқлари“ деб ҳам аташган. Тавнан (табун + ванг>табунанг) иккита сўз — „таван“ ҳамда „ван“дан ҳосил бўлган деб тахмин қилиш мумкин. Дастлабда танван деганда фақатгина юқорида тилга олинган беш аймоқ етакчилари назарда тутилган. Бошқачароқ қилиб айтганда, таван ван (беш ван) ёки тавнан деганда Урут, Манғит, Жалоир, Қўнғирот ва Эҳирий аймоқларининг чингизийлар оиласидан қиз олиб, уларга куёв бўлган нўёнлари тушунилган[2].

Замонамизда

Ҳозирги вақтда уруғ вакиллари: уругуд, китон-уругуд, мўғул уругудлари Ички Мўғулистоннинг Ордос шаҳар округи ҳудудида яшайдилар[2][4][5].

Мўғулистонда Уруд, Урууд, Ургуд[6] каби қабила фамилияларига эга инсонлар истиқомат қилишади. Ушбу фамилия эгаларининг айримлари бошқа мўғул уруғи — урад вакилларидир. Шундай қилиб, Хувсгелда Уруд номи Урад этнонимининг вариантларидан бири ҳисобланади[7].

Манбалар

  1. ↑ Сумъяабаатар Б. Монголин нууц товчоо. Үсгийн галиг. Улаанбаатар, 1990. 967 х.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Очир А.. Монгольские этнонимы: вопросы происхождения и этнического состава монгольских народов. Элиста: КИГИ РАН, 2016. ИСБН 978-5-903833-93-1. 
  3. ↑ Сравнителний словар тунгусо-манчжурских язиков. Т. И. А-Н. Л.: Наука, 1975. 672 с.; Т. ИИ. О-Э. Л.: Наука, 1977. 992 с.
  4. ↑ Бüгüнüдеи Гонcуγ. Монгγул обуγ // Öбöр Монгγол-ун Соёл-ун Кеблел-üн Қория, 1993. 203 х. (на монголском язике)
  5. ↑ „Монгол овог аймгууд“. Қаралди: 2019-йил 4-январ.
  6. ↑ „Үндэсний Статистикийн Хороо“. Үндэсний Статистикийн Хороо. 2020-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-июн.
  7. ↑ Нанзатов Б.З. Этнический состав и расселение народов Монгольского Алтая и Прихубсугулья в начале ХХ века // Известия Иркутского государственного университета. Серия: Геоархеология. Этнология. Антропология. — 2013.