Usain Bolt
Усаин Ст. Лео Болт 1986-йил 21-августда туғилган нафақадаги ямайкалик спринтер бўлиб, у барча даврларнинг энг буюк спринтери ҳисобланади. У 100 метр, 200 метр ва 4 × 100 метрга эстафета бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланади. Саккиз карра Олимпия олтин медали соҳиби Болт, кетма-кет учта Олимпиядада (2008-2012—2016-йилларда), Усаин Болт 100 м ва 200 м масофага югуриш бўйича Олимпиада чемпиони унвонини қўлга киритган ягона спринтер ҳисобланади. Шу билан биргаликда, у иккита 4 × 100 эстафетада югуруш орқали олтин медалини қўлга киритган. У 2008-йилги Пекин Олимпиядасида ўзининг икки карра спринт бўйича жаҳон рекордидаги ғалабаси туфайли Болт дунё миқёсида шуҳрат қозонди.
| Усаин Болт | |
|---|---|
|
Болт 2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
1986-йил 21-август Ямайка Шерwоод Cонтент, |
| Бўйи | 1.95 м[2] |
| Вазни | 94 кг[3] |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Енгил атлетика |
| Мураббий(лар)и | Глен Миллс[1] |
Усаин Болт 2009-йилда 100 м масофани 9,58 сонияда босиб ўтган — бу электрон вақтни ҳисоблаш бошланганидан бери энг яхши натижа ҳисобланади. Шу билан биргаликда Усаин Болт икки марта 200 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилади, 2008-йилда 200 м масофани 19.30 сонияда ва 2009-йилда эса 19.19 сонияда босиб ўтган. У ямайка терма жамоасига 4 × 100 метрга эстафета югуриш бўйича учта жаҳон рекордини ўрнатишга ёрдам берди, ҳозирги рекорд 2012-йилда ўрнатилган бўлиб 36.84 сонияни ташкил этади. Болтнинг энг муваффақиятли мусобақаси 200 м масофага югуруш учта Олимпия ва тўртта жаҳон чемпиони. 2008-йилги Олимпиада унинг 100 м дан ошиқ халқаро дебюти эди; У аввалроқ 200 м масофада кўплаб медалларни қўлга киритган (жумладан, 2007-йилги Жаҳон чемпионати кумуши) ва 2021-йилда Эрриён Книгҳтондан ўзиб кетгунга қадар 20 ёшгача ва 18 ёшгача бўлганлар ўртасида жаҳон рекордларини ўрнатган.
Унинг спринтер сифатида эришган ютуқлари унга ОАВда „Чақмоқ“ лақабини берди ва унинг мукофотлари орасида ИААФ (халқаро ҳаваскор атлетика федерацияси) томонидан йилнинг энг яхши спортчиси мукофотини қўлга киритди шу билан биргаликда Болт йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси, ББC хориждаги йилнинг энг яхши спорт шахси мулофотини ҳам (уч маротаба) қўлга киритди. Йилнинг энг яхши спортчиси учун Лауреус Wорлд Спорт мукофотига (тўрт маротаба) эришди. Болт Тиме журналининг 2016-йилнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритилган[4]. Болт 2017-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг нафақага чиқишга қарор қилди, у ўзининг сўнгги яккахон 100 м пойгасида учинчи ўринни эгаллаганидан сўнг 200 м масофага югуришни тўхтатган ва шу йили 4 × 100 м эстафетанинг финал босқичида югураётга пайтида жароҳат олган ва шу билан нафақага чиқди.
Дастлабки йиллар
Болт 1986-йил 21-августда Ямайканинг кичик шаҳарчаси бўлмиш Шервуд Контентда туғилган. Унинг ота-онаси Wеллеслей ва Женнифер Болт, оилада Болтнинг акаси Садики ва Шерин исимли опаси бор[5][6]. Унинг ота-онаси қишлоқда маҳаллий озиқ-овқат дўконини бошқарган ва Болт асосий вақтини акаси билан кўчада крикет ва футбол ўйнаб ўтказган[7]. Болтнинг айтишича ёшлигида у спортдан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаган экан. Болалигида Болт Валденсия бошланғич мактабига қатнаган ва у ерда ўзининг спринт салоҳиятини намоён қила бошлаган. Ўн икки ёшида Болт 100 метр масофага мактабнинг энг тез югурувчисига айланган[8].
Wиллиам Книбб Мемориал ўрта мактабига кирганида ҳам Болт эътиборини бошқа спорт турларига қаратишда давом этди, аммо унинг крикет мураббийи Болтнинг майдондаги тезлигини пайқаб, уни енгил атлетика мусобақаларида ўзини синаб кўришига ундади[9]. Собиқ Олимпия ўйинларининг спринт спортчиси Пабло МcНеил ва Дуэйн Жарретт Болтга мураббийлик қилишган, Болтнинг мураббийлари унинг кучини спорт қобилиятини яхшилашга қаратишга ундашган. 2001-йилда Болт ўзининг биринчи медалини, ҳар йили ўтказиладиган ўрта мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган чемпионатда қўлга киритди у бу мусобақада 200 метр масофага югуришда 22,04 сония натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Тез орада МcНеил унинг асосий мураббийига айланди ва иккаласи ҳам ижобий ҳамкорлик қилишди.
Мусобақаларидаги натижалари
Ямайкани ўзининг биринчи Кариб денгизи минтақавий тадбирида вакиллик қилган Болт 2001-йилги CАРИФТА ўйинларида 400 метрга югуришда 48,28 сония билан энг яхши шахсий натижани кўрсатди ва кумуш медални қўлга киритди. Болт 200 метр масофани 21,81 сонияда босиб ўтиб кумуш медалга сазовор бўлди[10].
У жаҳон саҳнасига илк бор 2001-йилда Венгриянинг Дебрецен шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чиқди аммо 200 м масофага югуришда Болт финал босқичига ўта олмади, шунга қарамасдан Болт 200 метр масофага 21,73 сония билан энг яхши шахсий натижасини қайд этди[11]. Бироқ, Болт ўша онларда ҳам енгил атлетика спорт турига жиддий эътибор бермади, кейинчалик Болт ва унинг мураббийи CАРИФТА ўйинларига йўл олишди, у ерда Болт 200 метр масофани 21,12 сония ва 400 метр масофани 47,33 сонияда босиб ўтиш орқали чемпионлик рекордини ўрнатди. Бироз муддатдан сўнг Болт Марказий Америка ва Кариб денгизи ўсмирлар чемпионатида 200 метр масофага 20,61 сония ва 400 метр масофа 47,12 сония натижа билан рекорд ўрнатишда давом этди[12].
Янги мураббий Фиц Коулман раҳбарлигида Болт 2004-йилда Бермудадаги CАРИФТА ўйинларидан бошлаб профессионалга айланди. Болт 200 м масофани йигирма сониядан камроқ вақт ичида югурган биринчи ўсмир спринтер бўлди ва 19,93 сония билан жаҳон рекордини ўрнатди[13]. Кетма-кет иккинчи марта у 2004-йилги CАРИФТА ўйинларининг энг зўр спортчиси учун Остин Сили кубоги билан тақдирланди[14]. Май ойида тиззасидан олган жароҳати Болтнинг 2004-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини йўққа чиқарди, аммо у барибир Ямайка олимпия терма жамоасига танланган эди[15]. Болт 2004-йилги Афина Олимпиадасида ишонч қатнашди ва Болтнинг ўз янги рекорд ўрнатди. Бироқ, унга оёғидаги жароҳат тўсқинлик қилди ва 200 метрга югуришнинг биринчи раундида 21,05 сониялик натижа билан мусобақадан чиқди[16]. Америка коллежлари Усаин болтга турли хил таклифлар билан чиқишган Америкада машғулотларга қатнаши учун, АҚСҲда ўқиш учун Болтга стипендиялар (гранд) ҳам таклиф қилишди, аммо Трелаwнй ўсмири ўзининг ватани Ямайкада қолишдан мамнун эканлигини айтиб, барчасини рад этган. Бунинг ўрнига Болт ўзининг профессионал машғулот майдони сифатида Ямайка Технология Университетининг спорт майдонини танлади ва ҳаваскорлик йилларида унга яхши хизмат қилган университетнинг енгил атлетика залида қолди[17].
2005-йилда Болт учун янги мураббий, Глен Миллс машғулотларни ўта бошлади. Шу тариқа Болт енгил атлетикага жиддий муносабат билдирди. Миллс Болтнинг салоҳиятини тан олди Болт, Ким Коллинз ва Двен Чамберс каби тажрибали спринтерлар билан ҳамкорлик қилиб, яқинлашиб келаётган енгил атлетика мавсумига тайёргарлик кўриш учун Миллс билан машғулотларни бошлади. Машғулотлар яхши бошланди ва июл ойида у 20,03 сония югуриш билан 200 м CАC чемпионати рекордини янгилади, сўнг Лондоннинг Кристал Пеласида 200 метр масофага 19,99 сонийда югуриш билан 200 м мавсумдаги энг яхши натижани қайд этди.

Манбалар
- ↑ Тҳомас, Cлаире „Глен Миллс: тҳе ман беҳинд Усаин Болт'с реcорд-шаттеринг cареэр“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (25-июл 2016-йил). 11-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-январ 2019-йил.
- ↑ Тҳомас, Cлаире. „Буилт фор спеэд: wҳат макес Усаин Болт со фаст?“ (26-июл 2016-йил). 2016-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-август 2016-йил.
- ↑ „Усаин БОЛТ“. усаинболт.cом. 19-сентабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2015-йил.
- ↑ „Усаин Болт“. Тиме (инглизча). 2016. 2021-09-18да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2021-09-18.
- ↑ Фостер, Антҳонй (24 Новембер 2008). „Болт топс тҳем агаин (Wайбаcк Мачине сайтида 12-декабр 2013-йил санасида архивланган)“. Жамаиcа Глеанер. Ретриэвед 3 Фебруарй 2009.
- ↑ Ҳелпс, Ҳораcе. „Болт'с голд доwн то ям поwер, фатҳер сайс“. Реутерс (16-август 2008-йил). 18-сентабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2011-йил.
- ↑ Синcлаир, Гленрой „Болц бондед“. Жамаиcа Глеанер (15-август 2008-йил). 24-август 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-август 2008-йил.
- ↑ Фратер, Адриан „Болт'с Шерwоод он 'голд алерт'“. Жамаиcа Глеанер (5-август 2008-йил). 14-август 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-август 2008-йил.
- ↑ Wиллиамс, Оллиэ. „Тен то wатч: Усаин Болт“. ББC Спорт (5-август 2008-йил). Қаралди: 18-август 2008-йил.
- ↑ „Cарифта Гамес (Ундер 17 бойс)“. ГБР Атҳлетиcс. 17-сентабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-август 2008-йил.
- ↑ „Оффиcиал Ресулц – 200 метрес – Мен – семи-финал“. ИААФ (14-июл 2001-йил). 16-сентабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-август 2008-йил.
- ↑ „Cентрал Америcан анд Cариббеан Жуниор Чампионшипс“. ГБР Атҳлетиcс. 19-сентабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-август 2008-йил.
- ↑ Лонгморе, Андреw. „9.69 – анд Усаин Болт дидн'т эвен трй“. Тҳе Тимес (16-август 2008-йил). 2012-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-август 2008-йил.
- ↑ „Болт дашес то 19.93 – Wорлд Жуниор 200м реcорд!“. ИААФ (12-апрел 2004-йил). 28-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-феврал 2012-йил.
- ↑ „Жамаиcа намес Болт, Фентон то Олймпиc атҳлетиcс теам“. Cариббеан Нет Неwс (4-июл 2004-йил). 26-май 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-август 2008-йил.
- ↑ „Усаин Болт ИААФ профиле“. ИААФ. 18-август 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-август 2008-йил.
- ↑ Чаннер, Cолин. „'Cоол Руннингс' Аре Ҳеатинг Уп“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (9-август 2008-йил). 12-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-август 2008-йил.