Ushr
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Ушр, ашур, ашар (араб.) —1) ўндан бир улуш; 2) даромаднинг ўндан бири ҳисобидан олинадиган солиқ тури. Мусулмон мамлакатларида натура шаклида (баъзан пул бн) ундирилган. У. солиғи ҳар йили деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари ва бошқалардан олинган. Дастлабки даврларда саййидлар, йирик мусулмон уламолари, шунингдек, айрим амирлар ҳамда "ислом лашкарига ўз ихтиёри билан таслим бўлган" ҳудудлар аҳолисидан ундирилган. У. олинган ерсув "мулки ушурия" деб аталган. Турли даврларда У. шакли маҳаллий шарцҳароитга кўра ўзгарган. Масалан, Усмонли турк салтанатида — иқтў, димос, ўнли, ўнталик, саларийъа, Эрон, Бухоро амирлиги ва бошқа жойларда — дахяк деб юритилган. Ўрта асрларда (қисман янги даврда). У. миқдори ба/зан деҳқон даромадининг 10% дан ярмигача қисмини ташкил этган. Кейинчалик янгича даромад солиғи жорий этила бошлагач, У. деярли ҳамма жойда (1918 й. Жазоирда, 1925 й. Туркияда, 1935 й. Тунисда) бекор килинган. Аммо айрим мусулмон давлатлари (Саудия Арабистони, Яман Араб Республикаси ва бошқалар)да ҳозир ҳам мавжуд. Ўрта Осиёда ХХ аср бошигача бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |