Usmon Pashayev
Усмон Пашаев (қрим татарча: Osman Paşayev, украинча: Осман Пашаєв, русча: Осман Пашаев, 1977-йил 23-январда Ангрен шаҳрида туғилган) – қрим-татар журналисти ва продюсери.
| Усмон Пашаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1977-йил 23-январ |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Журналист |
Ҳаёти
Усмон Пашаев 1977-йил 23-январда Ангрен шаҳрида қрим-татар оиласида туғилган. Унинг бобоси ва бувиси 1944-йилда бутун Қрим-татар халқи билан бирга НКВД томонидан Қримдан депортация қилинган. У 1980-йили Украинанинг Геническ шаҳрида[1] яшаб, 1989-йилдан Қримга кўчиб ўтган[2].
Фаолияти
Пашаев Киев халқ хўжалик университетида таҳсил олган[3]. Аввалига давлат „Қрим“ телекомпаниясининг қрим-татар нашрида янгиликлар бошловчиси, кейин эса шу ерда мухбир бўлиб ишлаган. Кейин у 2001-йилда Киевга кўчиб ўтади. Сўнг турли телеканаллар, жумладан, СТБ, Интер, 5 Канал, НТН ва Тви билан фаолият олиб борган. 2011—2014-йилларда Симферополдаги Қрим-татарларнинг АТР телеканалида ишлайди. 2013-йилнинг баҳорида АТРнинг Истанбулдаги офисига кўчиб ўтган.
2009-йилда Украинанинг тўртта миллий канали (СТБ, 1+1, Украина, ТОНИС) 158 нафар ишчиларини бирлаштирган „Медиафронт“ касаба уюшмаси раиси этиб сайланади[4]. 2014-йил Қрим инқирози пайтида ишғол қилинган Қримдаги воқеаларни иссиқ нуқталар ва кўчалардан жонли эфирда ёритиш билан шуғулланган. Тасодифий фуқаролар билан блиц-интервюлар, сиёсатчилар ва фаоллар билан студия интервюлари орқали Қрим очиқ каналига асос солган. Дастлаб лойиҳага Зенифе Сейдаметова, Муслим Умеров, Ридван Пашаев ва Люман Абдуллаев қўшилади[5].
У Гези норозиликлари, Украина инқилоби ва Қрим инқирози ҳақида, Украина расмийлари, жумладан Виктор Янукович, Виктор Юшченко ва Валентина Семенюкка қарата терговлар ҳақида маъруза қилган.
Қрим татарларининг „Авдет“ газетаси уни 20 та энг нуфузли Қрим татарларидан бири деб тан олади (2009[6]).
Манбалар
- ↑ Біло-блакитна чулара (блог бй Осман Пашаев)
- ↑ „Интервиэw wитҳ Осман Пашаев ат Авдет.орг“. 2014-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.
- ↑ Пашаев ат линкедин.cом
- ↑ Осман Пашаєв очолив медіпрофспілку „Медіафронт“
- ↑ Осман Пашаєв заснував інтернет-канал CримеанОпенЧ
- ↑ „20 наиболеэ влиятелних кримских татар“. 2014-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.