Usmonobod
Усмонобод,расмий номи Дҳарашив – Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Усмонобод туманидаги шаҳар ва муниципал кенгаш.
У Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Балагҳат тоғларида, шаҳардан 8 км узоқликда жойлашган. Етти ғорнинг бирикиши бўлган Дҳарашив ғорлари шарафига номланган. Ғорлар Ҳиндистон археология департаменти томонидан эътиборга олинган ва Жеймс Бургеснинг Ҳиндистоннинг археологик тадқиқотлари китобида қайд этилган. Дҳарашив ғорлари Махараштра ҳукумати томонидан қўриқланадиган ҳудуд деб эълон қилинган. Бу ҳақда барча маълумотлар батафсил киритилган.
Усмонобод ўз номини Ҳайдарободнинг охирги ҳукмдори Мир Усмон Али Хон номидан олган. Бу шаҳар Усмонобод туманининг маъмурий қароргоҳи ҳисобланади. Бу Маратвададаги еттинчи йирик шаҳар ва аҳоли сони бўйича Махараштрада 39-ўринда туради.

Бир муддат Усмонободда Муғуллар, Баҳманийлар, Низомлар ва Одилшоҳлар салтанатлари ҳам ҳукмронлик қилган. Ҳайдаробод Низом ҳукмронлигидан олдин у Муғал қироли Аурангзеб назорати остида эди. Низом ҳукмронлиги остида бўлган туман 1947-йилда Ҳиндистоннинг қолган қисми мустақилликка эришганида ўз озодлигини нишонламади. Бироқ, 1948 йилда Ҳайдаробод штати мустақил Ҳиндистон билан бирлаштирилди ва туман ўша пайтдаги Бомбей штатининг бир қисмига айланди. Штат 1960 йилда ташкил этилганида у Махараштра штатининг бир қисмига айланди.Усмонободнинг тарихий насл-насаби Маратвада давридан ва ундан олдин минтақа бир қисми бўлган бир қанча қиролликларга тегишли.