Уссури — Россия Федерацияси Приморе ва Хабаровск ўлкаларининг Хитой билан бўлган чегарасидаги даре. Амурнинг ўнг ирмоғи. СихотеАлин тоғларидан бошланадиган Улахе ва Даубихе дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Узунлиги 588 км. Улахе дарёси билан бирга 897 км. Ҳавзасининг майдони 193 минг км3. Ёмғир, қор ва ер ости сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйи оқимида 1150 м³/сек., энг кўп сув сарфи — 10520 м³/сек. Балиқ кўп. Қуйилиш жойидан 622 км масофада кема қатнайди. Юқори оқимида Лесозаводск шаҳригача ёғоч оқизилади. Уссурининг қуйилиш жойида Хабаровск шаҳри жойлашган.

Манбалар