Устун — бинонинг таянч қисми. Асосан, томни кўтариб туришга хизмат қилади. Устун деярли ҳамма халқларнинг меъморлигида қадимдан мавжуд. Меъморлик санъати юксак даражага кўтарилган Қадимги Миср, Юнонистон, Римда, шунингдек, будда дини тарқалган мамлакатларда устуннинг шакли, ҳажми, безакларига асосланган меъморлик ордерларига колонна ва колоннада парнит турли тасвир ва нақшлар билан безатилган ўзига хос турлари вужудга келган.

Ўрта Осиёда

Устун қисмлари: 1-дандана; 2-манглай; 3-пиромон тахта; 4-қаламча; 5-қош; 6-тоқя; 7-боша; 8-уря; 9-мадоҳил; 10-кўзаги; 11-хуморча; 12-зуанга/маргинак; 13-уря тош боши; 14-бўйин; 15-имжак; 16-уря тош; 17-кўкрак; 18-лали.

Ўрта Осиёда географик муҳит тақозоси билан устунлар халқ меъморлигида, асосан, тик ва тўғри ўсган дарахт (тол, терак, қайрағоч) танасидан ясалган хиллари кенг тарқалган. Устунлар қош, тоқя, боша, уря, мадоҳил, кўзаги, хуморча, зуанга/маргинак, поюстун каби қисмларга бўлинган. Улар бадиий талқинда одам гавдасига қиёс этилади. Устунлар таянч вазифасидан ташқари безак сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ёғоч ўймакорлигида пардозланган устунлар ҳақиқий санъат асари ҳисобланади. Устунлар айлана, мурабба, 6 ва 8 қиррали шаклларда ишланади.

Устунлар ҳозирги кунда кун меъморлигида ҳам кенг қўлланади. Пишиқ ғишт, тош, металл, темир-бетон каби устунларнинг ўзига хос турлари замонавий қурилишда кенг татбиқ этилмоқда.

Хоразмда

Хоразм устунлари мустаҳкамлиги, безакларга бойлиги, баландлиги (7,8 метргача) билан ажралиб туради (Жума масжид, Тошҳовли ва бошқалар).