Усул — 1) Шарқ мусиқа назариясида мусиқий ритм асосларининг умумий тушунчаси. Кдс. мумтоз мусиқада аруз вазнлари билан мусиқий вазнларнинг умумийлигини ифода этган. Шеърнинг узунқисқа бўғинлар алмашинуви Уларда "т" ва "н" унсиз ҳарфлар ёрдамида белгиланган: очиқ "та", "на" бўғинлари қисқа, ёпиқ "тан", "нан" бўғинлар орқали — узун зарб (нақр)лар ўз ифодасини топган. 2) доира ва ноғораларда ижро этиладиган зарб тузилмалари. Форобий, Сафиуддин алУрмавий, ашШерозий ва бошқа нинг мусиқа рисолаларида жуда кўп қад. усуллар келтирилиб, улар даври авсат, даври туркий, даври равон, даври асл, даври кабир, даври сақил, дуяк, чорзарб, миатайн, уфар, зарбул фатҳ, мухаммас, ҳафиф сингари номлар билан аталган. Бу усулларнинг кўпи бизгача устоз санъаткорлар ижоди орқали етиб келган. Ўзбек анъанавий мусиқасида "Катта ўйин", "Шодиёна" каби У. туркумлари мавжуд.