Уйшун, усун, уйсун — қадимги туркий қабилалардан бири. 3 та уруққа (ўчоқли ёки учоқти, қўштамғали ва эрганакли) бўлинган. Мил. ав. ИИИ асрга оид Хитой манбаларида тилга олинган. Бу вақтда Уйшунлар Хитойнинг шимоли-ғарбида яшашган. Умумий сони 63 минг киши бўлиб, чорвачилик (асосан, йилқичилик) билан шуғулланган. Ўзаро низолар натижасида Уйшунларнинг катта қисми (4 минг уйли Уйшунлар) мил. ав. ИИ аср ўрталарида Еттисув ва Тяншанга келиб ўрнашишган. Турк хоқошшгига бирлашган ва у емирилгач, Ўрта Осиё ва Қозоғистон ерларидаги илк давлатлар таркибига қабила бирлиги сифатида кирган. ХИХ асрнинг охири — ХХ асрнинг бошларида Уйшунлар ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, бошқирд, нўғай, халқларининг таркибида бўлган.

Манбалар