Ute Bock
Уте Боcк (1942-йил 27-июн – 2018-йил 19-январ)[1][2] австриялик ўқитувчи бўлиб, бошпана изловчиларга ёрдам беришга қаратилган лойиҳалари билан оммага танилган.
| Уте Боcк | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
27-июн 1942-йил |
| Вафоти |
27-июн 1942-йил (-76 ёшда) Вена, Австрия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | ўқитувчи |
Биографияси
Боcк Линсда туғилган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, Вена муниципалитетига ишга кириш учун ариза беради ва ўқитувчи бўлиб ишлай бошлайди. 1962-йилдан 1969-йилгача Венадаги мактабда ишлаган. Кейин Венанинг Фаворитен туманидаги Зоҳманнгассе ёшлар марказида иш бошлаган ва 1976-йилда марказга директор этиб тайинланган[3]. 1990-йилларнинг бошларида ёшларни ҳимоя қилиш идораси келиб чиқиши мигрантларга бориб тақаладиган ва бошқа мактаблар томонидан қайтарилган ёшларни кўпроқ Уте Боcк марказига жўнатаган. Ўша пайтдан Боcк бошпана изловчилар учун фаоллик ва инсонпарварлик ёрдами билан шуғуллана бошлаган[3][4].
1999-йилда унинг марказида ўтказилган рейд пайтида 30 га яқин африкалик ёш мунозарали „Баҳор операцияси“ остида гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб ҳибсга олинган. Уте Боcкнинг ўзи ҳам бандитизм ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланган. Бу унинг вақтинчалик ишдан четлатилишига олиб келган. Кейинчалик айбловлар олиб ташланган, аммо унга бошқа африкалик бошпана изловчиларни марказда жойлаштириш тақиқланади. Кейин у ўзини ўзи молиялаштирган ва назорат қилган хусусий турар-жой жамоаларини ташкил қилган[5].
2000-йилда нафақага чиқади, лекин ўз лойиҳаси устида ишлашни давом эттиради. 2002-йилда ўзининг Флüчтлингспрожект Уте Боcк нодавлат ташкилотига асос солган[6]. 350 дан ортиқ бошпана изловчилар Уте Боcкнинг ташкиллаштирилган квартираларида қўним топадилар. Яна 1000 бошпанасизнинг почта манзили унинг ННТ манзилида жойлаштирилган. Ўз мижозларига юридик маслаҳат ҳам берган.
ННТ хайрияларга таянади[7]. Вена шаҳрида Боcк ауф Биэр кампанияси бошланган, унда бошпана изловчилар учун Боcкнинг уй-жой лойиҳаларига пиво нархининг кичик фоизи берилган. Боcк ауф Биэр – бу пиво ичишни хоҳлашнинг жарангли ифодасидир, аммо Боcк Беэр - махсус кучли пивони англатади.
2012-йилда президент Ҳиэнз Фисчер уни Австриянинг энг олий миллий фахрий мукофоти – „Австрия Республикаси олдидаги хизматлари учун“ фахрий ордени билан тақдирлаган[8].
2013-йил декабр ойида инсултга чалинади бу фаолиятига таъсир қилади, бу эса ННТни молиявий қийинчиликлар олиб келган. Ижара тўлай олмаган баъзи бошпана изловчилар турар жойини ўзгартиришга мажбур бўлганлар. Хайр-эҳсонлар жонланиши учун 2014-йилда қайта ишлай бошлаган[9]. 2018-йилда Вена шаҳрида 75 ёшида вафот этган.
Мукофотлари
Боcк ижтимоий ҳаракатлари учун бир нечта мукофотларга сазовор бўлган[10]:
- 1999-йил: ахлоқий жасорати учун Зивилcоураге мукофоти
- 2000-йил: УНҲCР -Қочқинлар мукофоти
- 2002-йил: Бруно Крейский мукофоти
- 2003-йил: Карл Реннер мукофоти ва Греинеcкер Сениоренпреис
- 2005-йил: „Глобал тинчликпарвар аёллар 2007“ лойиҳаси учун танланган бешта австриялик аёллардан бири
- 2007-йил: Халқаро инсон мукофоти [11]
- 2012-йил: Австрия Республикасига хизматлари учун фахрий ёрлиқ
Манбалар
- ↑ „Боcк, Уте“ (де). Аустриа-Форум. Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „Уте Боcк ист гесторбен“ (де). куриэр.ат (2018-йил 19-январ). Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ 3,0 3,1 „Боcк, Уте“ (де). Аустриа-Форум. Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „Уте Боcк ист гесторбен“ (де). куриэр.ат (2018-йил 19-январ). Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „Боcк, Уте“ (де). Аустриа-Форум. Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „Боcк, Уте“ (де). Аустриа-Форум. Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „Боcк, Уте“ (де). Аустриа-Форум. Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „Уте Боcк ист гесторбен“ (де). куриэр.ат (2018-йил 19-январ). Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „Уте Боcк ист гесторбен“ (де). куриэр.ат (2018-йил 19-январ). Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „Боcк, Уте“ (де). Аустриа-Форум. Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ 1. Wелтменсчпреис 2007[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- Уте Боcк веб-сайти
- Боcк ауф Култур Бенефизверансталтунген
- Боcк Маъс Бенефизфестивал дес Културвереин Созиалфорум Фреиwерк фüр ден Вереин вон Уте Боcк
- фраубоcк.тв (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-01-19 санасида архивланган) Видеоподcаст рунд ум диэ Персон унд ден Вереин Уте Боcк
- Кеин Боcк ва Мама (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-11-07 санасида архивланган) Интервиэw мит Уте Боcк им Магазин Боб
- Диэ Кино-Документатион üбер Уте Боcк