Utilitarizm
| Мавзу бо'йича туркумнинг бир қисми |
| Утилитаризм |
|---|
| Фалсафа портали |
Ахлоқий фалсафада утилитаризм – бу одамларнинг қувончи ва фаровонлигини оширадиган ҳаракатларни тавсия қилувчи норматив ахлоқий назариялар гуруҳидир. Бу ёндашув, ҳаракат натижасида энг кўп бахт ва фаровонлик келтирадиган амалларни асосий мезон деб ҳисоблайди[1][2]. Бошқача айтганда, утилитаризм ғоялари одамлар учун энг катта фойда келтирадиган ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Утилитаризмнинг турли шакллари турлича тавсифланиши мумкин бўлса-да, уларнинг барчасида асосий ғоя, нафлиликни максималлаштиришдир. Масалан, утилитаризм асосчиси Жеремй Бентҳам нафлиликни ҳаракат ёки обектлардан та’сирланганларга лаззат, бахт ва яхшилик келтириш ҳамда оғриқ ва бахцизликни олдини олиш имконияти деб та’рифлаган.
Утилитаризм натижавийликнинг бир шакли бўлиб, унда ҳар қандай ҳаракатнинг оқибатлари тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлашнинг ягона мезони деб ҳисобланади. Бироқ, эгоизм ва алтруизм каби бошқа натижавийлик шаклларидан фарқли ўлароқ, утилитаризм инсоният ва барча ҳис қилиш қобилиятига эга мавжудотларнинг манфаатларини тенг даражада ҳисобга олади. Утилитаризм тарафдорлари бир қанча масалаларда бир-биридан турлича фикрларни билдирганлар. Масалан, ҳаракатлар уларнинг кутилаётган натижаларига қараб танланиши керакми (ҳаракат утилитаризми), ёки одамлар фойдани максимал даражада оширадиган қоидаларга риоя қилишлари керакми (қоидавий утилитаризм) деган саволлар бўйича мунозаралар мавжуд. Шунингдек, умумий фойда (умумий утилитаризм) ёки ўртача фойда (ўртача утилитаризм) максимал даражада оширилиши керакми деган масалада ҳам келишмовчиликлар мавжуд.
Ушбу назариянинг илдизлари қадимги юнон гедонистлари Аристипп ва Эпикурнинг бахтни ягона яхшилик деб ҳисоблаган қарашларида, қадимги хитойлик файласуф Мо-сзининг фойдани максимал ошириш ва зарарни камайтиришга қаратилган натижавийлик назариясида, ҳамда ўрта аср ҳинд файласуфи Шантидеванинг асарларида учрайди. Замонавий утилитаризм анъанаси Жеремй Бентҳам билан бошланган ва кейинчалик Жоҳн Стуарт Милл, Ҳенрй Сидгwиcк, Р. М. Ҳаре ва Петер Сингер каби файласуфлар томонидан давом эттирилган. Ушбу тушунча ижтимоий фаровонликни оширишга қаратилган иқтисодий ёндашувларда, адолат масалаларида, глобал қашшоқлик муаммосида, озиқ-овқат учун ҳайвонларни етиштиришнинг ахлоқий томонларида ва инсониятга хавф солувчи мавжуд таҳликаларнинг олдини олиш масалаларида фойдаланилади.
Этимологияси
Жеремй Бентҳам томонидан асос солинган утилитар фалсафа, яъни „Бентамизм“, унинг издоши Жоҳн Стуарт Милл томонидан ўзгартирилиб, ривожлантирилди. Милл, шунингдек, „утилитаризм“ атамасини кенг оммага танитган[3]. 1861-йилда Милл ўз қайдларида шундай деган эди: Жеремй Бентҳам „утилитар“ сўзини биринчи бўлиб ишлатган деб ҳисоблаган, лекин бу сўзни ўзи ўйлаб топмаган. Бентҳам бу атамани Жоҳн Галтнинг 1821-йилда ёзилган „Анналс оф тҳе Париш“ номли романида тасодифан учраган иборадан олган[4]. Бироқ, Милл Жеремй Бентҳамнинг „утилитар“ атамасини 1781-йилда Георге Wилсонга ёзган мактубида ва 1802-йилда Éтиэнне Думонтга ёзган мактубида ишлатганини билмас эди[3].
Тарихи
Модернизмгача бўлган назариялар
Бахтни инсон ҳаётининг асосий мақсади сифатида кўриш қадимдан муҳокама қилиб келинади. Қадимги юнон файласуфлари Аристипп ва Эпикур бахтга эришишни асосий тамойил деб ҳисобловчи гедонизм тушунчасининг шаклларини илгари сурган. Аристотел эса эвдемонияни инсоният учун энг олий яхшилик деб таърифлаган. Августин барча одамлар охирги мақсадни, яъни бахтни хоҳлайди деб ёзган. Ҳаракатларни унинг оқибатларига қараб баҳолаш ғояси қадимги дунёда ҳам мавжуд бўлган. Натижавийлик назариялари биринчи бўлиб қадимги хитойлик файласуф Мо-сзи томонидан ишлаб чиқилган. Мо-сзи фойдани максимал даражада ошириш ва зарарни йўқ қилишга қаратилган тизимни таклиф қилган[5]. Моизм натижавийлик жамият учун аҳамиятли бо'лган ахлоқий қадриятларни, жумладан сиёсий барқарорликни, аҳоли сонининг ўсишини ва бойликни қўллаб-қувватлаган, аммо индивидуал бахтни максимал даражада оширишни мақсад қилувчи утилитаризм тушунчасини қўллаб-қувватламаган[6].
Утилитаризм ғоялари ўрта аср файласуфларининг асарларида ҳам учрайди. ВИИИ асрда яшаган ҳинд файласуфи Шантидева шундай деб ёзган: „Биз барча тирик мавжудотларнинг ҳозирги ва келажакдаги оғриқ ва азобларини тўхтатишимиз ҳамда қулай ва бахтли ҳаётини таъминлашимиз керак[7].“ Ўрта асрларда Европада Фома Аквинский бахтни ўзининг „Сумма Теологиcа“ асарида чуқур ўрганган[8][9][10][11][12]. Уйғониш даврида эса натижавийлик ғоялари Ниccолò Мачиавеллининг сиёсий фалсафага оид асарларида учрайди.
ХВИИИ аср
Утилитаризм алоҳида ахлоқий қараш сифатида фақатгина ХВИИИ асрга келиб шаклланди. Гарчи, у Жеремй Бентҳам билан бошланган деб ҳисобланган бўлса-да, ундан олдин ҳам утилитаризмга ўхшаш назарияларни илгари сурган муаллифлар бўлган.
Франcис Ҳутчесон
Франcис Ҳутчесон 1725-йилда ёзилган о'зининг „Ан Инқуирй инто тҳе Оригинал оф Оур Идеас оф Беаутй анд Виртуэ“ асарида утилитаризмнинг муҳим тамойилларидан бирини тақдим этади. Унга кўра, энг ахлоқий ҳаракатни танлашда, ҳаракатнинг ахлоқий қиймати у келтирадиган бахтдан фойда кўрадиган одамлар сонига мутаносиб бўлади[13]. Худди шундай, ахлоқий бузуқлик ёки ёмон иллатнинг даражаси азоб-уқубат етказилган одамлар сонига боғлиқдир. Энг яхши ҳаракат — бу одамлар учун энг катта бахт келтирадиган ҳаракат, энг ёмони эса энг кўп азоб-уқубатларга сабаб бўладиган ҳаракатдир. Китобнинг дастлабки учта нашрида Ҳутчесон „ҳар қандай ҳаракатнинг ахлоқийлик даражасини ҳисоблаш“ учун турли математик алгоритмлар келтириб ўтган. Шу тариқа, Ҳутчесон Бентҳамнинг фелицифик ҳисоблаш тизими асосларини олдиндан шакллантирган.
Жоҳн Гай
Ба'зилар Жоҳн Гай утилитар ахлоқнинг биринчи тизимли назариясини ишлаб чиққан деб ҳисоблайди[14]. 1731-йилда ёзилган „Cонcернинг тҳе Фундаментал Принcипле оф Виртуэ ор Моралитй“ асарида Гай қуйидагича таъкидлайди[15]:
Бахт, шахсий бахт, барча ҳаракатларимизнинг якуний мақсади ҳисобланади. Ҳар бир ҳаракатнинг ўзига хос ва махсус мақсади бор деб айтиш мумкин. Аммо бу ҳаракатлар, одатда, ундан каттароқ бир нарсага йўналтирилган ёки йўналтирилиши керак. Чунки инсон ҳар қандай ҳаракат ёки интилишнинг сабабини сўраши ва бунга жавоб кутиши табиий. Ҳаракатнинг сабабини сўраш, унинг мақсадини аниқлашни англатади. Лекин якуний мақсад учун яна бир сабаб ёки изоҳ кутиш мантиқсиздир. Масалан, мен нима учун бахтга интилаётганимни сўрасангиз, бунга фақат „бахт нима эканлиги“ ҳақида тушунча билан жавоб бериш мумкин.
Бахтга интилиш эса ушбу ғояга илоҳий асос билан изоҳланади[16]:
Худонинг табиатидан маълумки, у ўзи билан абадий ва чексиз даражада бахтли ва ўз яратган ишларида яхшиликни намоён этади. Шу сабабли, у инсониятни яратишда фақат инсонларнинг бахтини таъминлашни мақсад қилган. Демак, у инсонларнинг бахтини ва уларга бу бахтни таъминлаш воситаларини хоҳлайди. Шу сабабли, менинг хулқ-атворим инсониятнинг бахтига хизмат қила оладиган даражада яхши бўлиши керак. Худонинг иродаси фазилатнинг энг асосий мезони ҳисобланади, инсониятнинг бахти эса Худонинг иродасининг мезонидир. Шундай қилиб, инсониятнинг бахтини фазилатнинг билвосита мезони деб аташ мумкин. Шунинг учун, мен инсониятнинг бахтини ошириш учун қўлимдан келган барча ишни қилишим лозим.
Давид Ҳуме
„Ан Энқуирй Cонcернинг тҳе Принcиплес оф Моралс“ (1751) асарида Давид Ҳуме шундай деб ёзади[17]:
Ахлоқни белгилашда жамоатчилик учун фойдалилик ҳар доим асосий эътиборда бўлади. Фалсафа ёки кундалик ҳаётда бурчнинг чегаралари ҳақида тортишувлар юзага келганда, масалани энг аниқ ҳал қилишнинг йўли инсониятнинг ҳақиқий манфаатларини аниқлашдан иборат. Агар кўринишга асосланган нотўғри қараш кенг тарқалган бўлса, вақт ўтиши билан орттирилган тажриба ва чуқурроқ таҳлил бу нотўғри қарашни энг тўғри тушунчалар билан алмаштиради. Шунда биз аввалги хато қарашларимиздан воз кечамиз ва ахлоқий етуклик ҳамда ёмонликнинг чегараларини қайта аниқлаймиз.
Палей

Гайнинг илоҳий утилитаризми Wиллиам Палей томонидан ривожлантирилган ва оммалаштирилган. Пали оригинал фикрловчи бўлмаган деб таъкидланган, ва унинг ахлоқ ҳақидаги рисоласидаги фалсафалар „бошқалар томонидан ишлаб чиқилган ғояларнинг йиғиндиси бўлиб, талабалар учун ўрганиш мақсадида тақдим этилган, ҳамкасблар билан мунозара қилиш учун эмас“, деб баҳоланган[18]. Шунга қарамай, унинг „Тҳе Принcиплес оф Морал анд Политиcал Пҳилосопҳй“ (1785) китоби Кембриж университетида мажбурий дарслик сифатида ўқитилган. Смитҳнинг таъкидлашича, Палейнинг асарлари бир вақтлар Америка коллежларида, Wиллиам МcГуффей ва Ноаҳ Wебстернинг бошланғич мактаблар учун мўлжалланган ўқув қўлланмалари каби машҳур бўлган[18][19]. Счнеэwинд (1977) шундай деб ёзади: „Утилитаризм атамаси Англияда биринчи марта Wиллиам Палейнинг асарлари орқали кенг танилган[20].“
Ҳозир унутилган Палейнинг тушунчалари ҳақида Тҳомас Раwсон Биркснинг 1874-йилда чоп этилган „Модерн Утилитарианисм ор тҳе Сйстемс оф Палей, Бентҳам анд Милл Эхаминед анд Cомпаред“ асари номидан ҳам билиб олиш мумкин.
Палей бахт мақсадини Худонинг табиатига асослаб тушунтиради. Шунингдек, у қоидаларнинг аҳамиятини муҳокама қилиб, қуйидагича изоҳ беради[21]:
Ҳаракатлар уларнинг оқибатларига қараб баҳоланади. Қандай ҳаракат фойдали бўлса, ўша ҳаракат тўғри ҳисобланади. Ҳар қандай ахлоқий қоиданинг мажбурияти унинг фойдалилигига асосланади.
Бироқ, бу фикрга оддий бир эътироз мавжуд: кўп фойдали ҳаракатлар мавжудки, уларни ҳеч ким соғлом фикр билан тўғри деб ҳисобламайди. Масалан, баъзи ҳолларда қотилнинг ҳаракати жуда фойдали бўлиши мумкин. Аммо ҳақиқий жавоб шундан иборатки, бу ҳаракатлар, аслида, фойдали эмас, ва айнан шу сабабли тўғри ҳам эмас.
Бу масалани тўлиқ тушуниш учун ҳаракатларнинг зарарли оқибатлари икки турга бўлинишини ҳисобга олиш керак: хусусий ва умумий. Хусусий зарарли оқибат бу ҳаракатнинг тўғридан-тўғри ва дарҳол келтирадиган зараридир. Умумий зарар эса муҳим ёки фойдали бўлган умумий қоиданинг бузилишидан келиб чиқади.
Сиз бир ҳаракатга рухсат бериб, бошқасини тақиқлай олмайсиз, агар улар орасида фарқни кўрсата олмасангиз. Шу сабабли, бир турдаги ҳаракатлар умумий рухсат этилиши ёки умумий тақиқланиши керак. Агар уларнинг умумий рухсат этилиши зарарли бўлса, уларни умумий тақиқлайдиган қоидани белгилаш ва қўллаб-қувватлаш зарур бўлади.
Классик утилитаризм

Бентҳамнинг „Ан Интродуcтион то тҳе Принcиплес оф Моралс анд Легислатион“ китоби 1780-йилда ёзиб тугалланган, лекин 1789-йилгача чоп этилмаган. Эҳтимол, Палейнинг „Принcиплес оф Морал анд Политиcал Пҳилосопҳй“ китоби муваффақият қозонганини кўриб, Бентҳам ўз асарини нашр қилишга киришган[22]. Бентҳамнинг китоби дарҳол муваффақият қозонмаган бўлса-да, унинг ғоялари анча кенгроқ тарқалди. Бу, Пиэрре Éтиэнне Лоуис Думонт Бентҳамнинг турли қўлёзмаларидан танлаб олинган қисмларини франсуз тилига таржима қилганидан кейин амалга ошди[23]. Траитé де лéгислатион cивиле эт пéнале 1802-йилда нашр этилган ва кейинчалик Ҳилдретҳ томонидан инглиз тилига „Тҳе Тҳеорй оф Легислатион“ номи билан таржима қилинган. Бироқ, бу вақтда Думонтнинг асарларининг муҳим қисмлари аллақачон қайта таржима қилиниб, Жоҳн Боwринг томонидан 1838–1843-йиллар оралиғида қисм-қисм қилиб чиқарилган Бентҳамнинг асарлар тўпламига киритилган эди.
Эҳтимол, Франcис Ҳутчесон "бахтнинг энг катта даражасини ҳисоблаш" алгоритмларини охир-оқибат олиб ташлаганини Бентҳам билган бўлиши мумкин. Ҳутчесон бу алгоритмларни "фойдасиз кўринган ва баъзи ўқувчиларга ёқмаган" деб ҳисоблаган эди. Шунга қарамай, Бентҳам ўз усулини оқлаб, унда ҳеч қандай янгилик ёки асоссиз нарса йўқлигини таъкидлаган. У шундай ёзади: „Бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ, чунки одамлар ўз манфаатларини аниқ тушунган жойда, бу амалиётга тўлиқ мос келади[24].“
Росеннинг 2003-йилдаги нутқида айтишича, утилитаризм таърифлари тарихий жиҳатдан Бентҳам ва Жоҳн Стуарт Милл каби утилитар файласуфларнинг қарашларига жуда кам миқдорда мос келган бўлиши мумкин. Уларнинг фикрлари кўпинча ўн тўққизинчи асрда шаклланган утилитаризмнинг содда бир талқини бўлиб, бу талқин ҳаракат утилитаризмининг нотўғри тушунилган шакли сифатида танқид қилиниши ва рад этилиши учун яратилган, дея қайд этади[25]. Бентҳам қоидалар ҳақида қайғурмаган деб ўйлаш хато. Унинг асосий асари қонун чиқариш тамойиллари ва гедоник ҳисоблаш усули билан боғлиқ бўлиб, у „демак, завқ ва оғриқлардан қочиш қонунчининг кўзлаган мақсадларидир“ сўзлари билан бошланади. ВИИ бобда Бентҳам шундай дейди: „Ҳукуматнинг вазифаси жамиятнинг бахтини таъминлашдир, бу жазолаш ва мукофотлаш орқали амалга оширилади... Ҳаракат жамият бахтини қанчалик бузса, қанчалик зарарли бўлса, уни жазолашга бўлган талаб ҳам шунча ортади.“
Нафлилик тамойили
Бентҳамнинг асари нафлилик тамойилини баён қилиш билан бошланади[26]:
Табиат инсониятни икки буюк ҳукмдор — оғриқ ва завқнинг бошқарувига қўйган. Фақат улар биз нимани қилишимиз кераклигини кўрсатади. Нафлиллик тамойили шуни англатадики, ҳар қандай ҳаракат унинг манфаатдор томон бахтини ошириш ёки камайтириш қобилиятига қараб маъқулланади ва рад этилади. Бошқача айтганда, бу ҳаракат бахтни оширадими ёки унга қарши бўладими, шуни аниқлайди. Мен ҳар қандай ҳаракатни назарда тутаман, шунинг учун бу нафақат хусусий шахснинг ҳаракати, балки ҳукуматнинг ҳар қандай қонун-қоидаларига ҳам тегишлидир.
Гедоник ҳисоблаш
ИВ бобда Бентҳам завқ ва оғриқнинг қийматини ҳисоблаш усулини тақдим этади, бу усул кейинчалик „гедоник ҳисоблаш“ деб номланган. Бентҳамнинг таъкидлашича, завқ ёки оғриқнинг қийматини ўз ҳолида қуйидаги мезонларга қараб ўлчаш мумкин: унинг интенсивлиги (кучлилиги), давомийлиги, аниқ ёки ноаниқлиги ва яқинлиги ҳамда узоқлиги. Бундан ташқари, ҳаракатнинг ушбу завқ ёки оғриқни келтириб чиқариш мойиллигини ҳам ҳисобга олиш керак. Бу эса ҳаракатнинг самарадорлиги, яъни ўхшаш ҳиссиётларни давом эттириш имконияти ва унинг софлиги, яъни қарама-қарши ҳиссиётларни келтириб чиқармаслик эҳтимолини ўлчашни ўз ичига олади. Охир-оқибат, ҳаракатнинг таъсир кўрсатадиган одамлар сони ёки қамровини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Биринчи ва иккинчи даражали иллатлар
Савол туғилади: қачон, қонунни бузиш қонуний ёки ҳамма учун фойдали бўлиши мумкин? Бу масала Бентҳамнинг „Тҳе Тҳеорй оф Легислатион“ асарида кўриб чиқилган, ушбу китобда Бентҳам бирламчи ва иккиламчи ёмонликларни фарқлайди.
Бирламчи ёмонлик – бу бевосита ва тўғридан-тўғри зарар ёки азоб-уқубат келтирадиган ҳаракатлар ёки оқибатлар. Масалан, жисмоний оғриқ, иқтисодий зарар ёки шахсий бахцизлик. Иккиламчи ёмонлик – бу билвосита ёки узоқ муддатли оқибатларга эга бўлган зарарлар. Масалан, жамиятда ишончни йўқотиш, умумий қоидаларнинг бузилиши ёки бошқа ҳаракатларга салбий туртки бериш.
Тўғри, баъзи ҳолатларда, агар фақат бирламчи оқибатлар кўриб чиқилса, яхши натижалар ёмонликдан устун бўлиши мумкин. Агар жиноят фақат шу нуқтаи назардан баҳоланса, қонунларнинг қатъийлигини оқлаш қийин бўларди. Лекин бундай ҳаракатларнинг ҳақиқий зарарини иккиламчи оқибатлар келтириб чиқаради. Айнан шу оқибатлар ҳаракатни жиноят деб ҳисоблашга ва жазони тайинланишига асос бўлади.
Масалан, очликни қондириш эҳтиёжини олайлик. Агар бир тиланчи очликдан қийналиб, бой одамнинг уйидан бир бўлак нон ўғирлаётган бўлса ва бу нон уни очликдан қутқарса, бу ҳаракатнинг натижасида тиланчи ўзига фойда келтирган бўлса-да, бой одам кўрган зарар билан бу фойдани тенглаштириб бўлмайди.
Шу сабабли, бундай ҳаракатларни жиноят деб ҳисоблаш бирламчи оқибатларга эмас, балки жамиятга бўлган зарарига, яъни иккиламчи оқибатларга асосланади. Иккиламчи оқибатлар тартибнинг бузилиши ва хавфсизликка путур етказилишидир[27].
Жоҳн Стуарт Милл
Милл Бентҳам тарафдори сифатида о'сган бўлиб, унга утилитаризм ғоясини давом эттириш вазифаси аниқ мақсад сифатида юкланган эди[28]. Миллнинг Утилитарианисм номли китоби дастлаб 1861-йилда „Фрасер'с Магазине“ журналида учта мақола сифатида чоп этилган ва 1863-йилда битта китоб шаклида қайта нашр этилган[29][30].
Фойдалилик принсипини исботлаш
Утилитаризмнинг тўртинчи бобида Милл нафлилик тамойилини қандай исботлаш мумкинлиги ҳақида ёзади[31]:
Бирор нарсанинг мавжуд эканини тасдиқлашнинг ягона ё'ли шундаки, одамлар уни аслида кўриши керак. Худди шундай, товушнинг мавжудлилигини ҳам исботлашнинг ягона усули — одамларнинг уни аслида эшитишидир. Худди шу тамойилга асосланиб, бирор нарсанинг хоҳишга лойиқ эканини исботлашнинг ягона далили шуки, одамлар уни аслида хоҳлайди. Умумий бахтнинг хоҳишга лойиқ эканини исботлаш учун ҳеч қандай бошқа сабаб келтириб бўлмайди, чунки ҳар бир инсон ўз бахтини амалга ошириши мумкин деб ҳисоблаган даражада уни хоҳлайди. Шу билан, бизда бахтнинг ижобий туйг'у исботлаш учун зарур бўлган барча далиллар мавжуд. Ҳар бир кишининг бахти у учун яхшиликдир, ва шунинг учун умумий бахт барча инсонлар учун ижобийдир.
Одатда, Милл бир нечта мантиқий хатоларга йўл қўяётгани айтилади[32]:
- Натуралистик хатолик: Милл одамларнинг амалда нима қилаётганига қараб, улар келажакда нима қилишлари кераклигини белгилашга уринишини айтади;
- Иккиланиш хатоси: Милл шундай мантиқни таклиф қилади: (1) бирор нарсани хоҳлаш мумкинлиги унинг хоҳланадиган нарса эканини англатади. (2) Бундан келиб чиқадики, уни хоҳлаш керак, яъни у хоҳланишга лойиқдир.
- Милл таркиб хатоси деб аталувчи мантиқий хатога йўл қўяди: одамлар ўз бахтини хоҳлайди деган факт, барча инсонлар умумий бахтни хоҳлайди деган хулосани англатмайди.
Миллга қарши айбловлар унинг ҳаётидаёқ, Утилитарианисм нашр этилганидан кўп ўтмай пайдо бўлди ва бир асрдан кўпроқ давом этди. Сўнгги йилларда эса бу масалада қарашлар ўзгариб бормоқда. Миллни ушбу учта айбловдан ҳимоя қилувчи асосий иш Неcип Фикри Алиcаннинг „Милл'с Принcипле оф Утилитй: А Дефенсе оф Жоҳн Стуарт Милл'с Ноториоус Прооф“ (1994) китобида келтирилган. Ушбу китобда ҳар бир айбловга алоҳида боб бағишланган. Бу мавзуга бағишланган биринчи ва ҳозирча ягона тўлиқ ҳажмли асардир. Шунга қарамай, Миллнинг исботидаги эҳтимолий хатолар илмий мақолалар ва китоб бобларида ҳануз кўп муҳокама қилинмоқда.
Ҳалл (1949) ва Попкин (1950) ушбу айбловга қарши Миллни ҳимоя қилиб, унинг тўртинчи бобни шундай сўзлар билан бошлаганига эътибор қаратадилар: Якуний мақсадлар масалалари одатий маънода исботланмайди. Улар, шунингдек, Миллнинг бу фикрини барча асосий тамойилларга хос нарса сифатида кўрсатганини таъкидлайдилар[32][33]. Шундай қилиб, Ҳалл ва Попкиннинг фикрига кўра, Милл одамларнинг хоҳлаган нарсаси хоҳланишга лойиқ эканини исботлашни эмас, балки бу тамойилларни қабул қилинадиган ва тушунарли қилиб кўрсатишни мақсад қилган[32]. Миллнинг таклиф қилаётган исботи шундан иборатки, у утилитаризмни қабул қилиш учун ҳалол ва мантиқий одамни ишонтириши мумкин бўлган далилларни тақдим этади[32].
Милл одамлар, аслида, бахтни хоҳлайди деб таъкидлаганидан сўнг, энди у бахтнинг ягона хоҳланадиган нарса эканини кўрсатиши керак. Милл одамлар фазилат каби бошқа нарсаларни ҳам хоҳлашини айтадиган эътирозни олдиндан кўради. У шундай далил келтирадики, одамлар дастлаб фазилатни бахтга эришиш воситаси сифатида хоҳлаши мумкин, лекин вақт ўтиши билан фазилат ўзлари учун бахтнинг бир қисмига айланади ва шундан сўнг ўз-ўзидан мақсад сифатида хоҳланади.
Нафлиллик тамойили шуни англатмайдики, ҳар қандай завқ, масалан, мусиқа, ёки оғриқдан халос бўлиш, масалан, соғлиқ, фақат "бахт" деб аталувчи умумий мақсадга восита сифатида қаралади. Улар ўз-ўзидан хоҳланади ва ўз ўрнида қадрланади. Восита бўлишдан ташқари, улар мақсаднинг ўзи, яъни бахтнинг бир қисми ҳамдир. Утилитаризмга кўра, фазилат табиий равишда мақсаднинг бир қисми эмас, лекин вақт ўтиши билан у шундай бўлиб қолиши мумкин. Фазилатни беғараз севувчи инсонлар учун у энди бахтга эришиш воситаси сифатида эмас, балки бахтнинг бир қисми сифатида хоҳланади ва қадрланади.[34]
Бу истаксизликни қандай тушунтиришимиздан қат’и назар, уни турли сабабларга боғлашимиз мумкин. Биз уни ғурур билан изоҳлашимиз мумкин, гарчи "ғурур" сўзи инсониятнинг энг ҳурматли туйғуларидан тортиб энг арзимас ҳис-туйғуларигача кенг қўлланиладиган атама бўлса ҳам. Уни эркинлик ва шахсий мустақиллик севгиси билан боғлаш ҳам мумкин. Стоиклар бу туйғуни шакллантириш учун эркинликка мурожаат қилишни энг самарали усуллардан бири деб ҳисоблаган. Уни кучга бўлган муҳаббат ёки ҳаяжонга бўлган эҳтиёж билан ҳам изоҳлаш мумкин, чунки бу икки омил ҳам мазкур ҳис-туйғуга ҳисса қўшади. Аммо бу туйғуни энг тўғри номлаш **қадр-қиммат ҳисси** бўлади. Бу ҳис-туйғу барча инсонларда мавжуд, фақат у ба’зиларида кучлироқ бўлади ва кўпинча уларнинг юқори интеллектуал қобилиятларига мос равишда шаклланади. Қадр-қиммат ҳисси кучли бўлган одамлар учун бу бахтнинг ажралмас қисмидир. Шу сабабли, улар учун бу ҳиссиёт билан зиддиятга кирадиган ҳеч бир нарса узоқ муддатли истак об’экти бўла олмайди.[35]
Ҳенрй Сидгwиcк
Сидгwиcкнинг „Тҳе Метҳодс оф Этҳиcс“ китоби классик утилитаризмнинг чўққиси ёки якуний нуқтаси сифатида эътироф этилган[36][37]. Ушбу китобдаги асосий мақсади утилитаризмни умумий ахлоқий тамойилларга асослашдир. Шу орқали у олдинги файласуфларнинг утилитаризм ва одатий ахлоқ бир-бирига зид деган шубҳаларини бартараф этишга ҳаракат қилади[37]. Сидгwиcк учун ахлоқ қайси ҳаракатлар обектив равишда тўғри эканини аниқлашдир. Тўғри ва нотўғри ҳақидаги билимимиз одатий ахлоқий қарашлардан келиб чиқади. Аммо одатий ахлоқда аниқ ва тушунарли асосий тамойил мавжуд эмас[36]. Сидгwиcкнинг ушбу китобдаги асосий мақсади умумий ахлоқ тамойилларига асосланган ҳолда утилитаризмни шакллантириш ва шу орқали бу икки тушунча бир-бирига зид деган олдинги файласуфларнинг шубҳаларини йўқ қилишдир[37]. Сидгwиcк учун ахлоқ, қайси ҳаракатлар обектив жиҳатдан тўғри эканини аниқлашдир[36]. Бизнинг тўғри ва нотўғри ҳақидаги билимимиз одатий ахлоқдан келиб чиқади, аммо одатий ахлоқ асосида изчил тамойиллар йўқ[38]. Фалсафанинг, айниқса ахлоқнинг вазифаси, янги билим яратишдан кўра, мавжуд билимларни тизимлаштиришдир[39]. Сидгwиcк бу мақсадга ахлоқий усулларни ишлаб чиқиш орқали эришишга ҳаракат қилади. У бу усулларни ҳар қандай вазиятда тўғри ҳаракатни аниқлаш учун мантиқий йўллар деб таърифлайди[37]. У учта усулни ажратиб кўрсатади: интуисионизм, бу мустақил ахлоқий тамойиллар асосида нима қилиш кераклигини аниқлашни ўз ичига олади, ва гедонизмнинг икки шаклини ҳам. Гедонизмда ҳаракатнинг тўғрилигини у келтирадиган завқ ва оғриқ белгилайди. Гедонизм икки турга бўлинади: эгоистик гедонизм, бу фақат ҳаракат қилувчининг ўз фаровонлигини ҳисобга олади, ва универсал гедонизм ёки утилитаризм, бу эса барча инсонларнинг фаровонлигини назарда тутади[37][39].
Интуисионизм шуни таъкидлайдики, биз ахлоқий тамойиллар ҳақида интуитив, яъни мантиқий асосларга эҳтиёж сезмасдан билимга эга бўламиз. Бу тамойиллар ўз-ўзидан тушунарли ва равшан бўлади[39]. Бундай билим учун мезонлар қуйидагиларни ўз ичига олади: тамойиллар аниқ сўзлар билан ифодаланган бўлиши, бир-бирига зид бўлмаслиги ва улар бўйича мутахассислар ўртасида келишув мавжуд бўлиши керак. Сидгwиcкнинг фикрига кўра, одатий ахлоқий тамойиллар бу мезонларга жавоб бермайди. Аммо „мен учун тўғри бўлган нарса худди шундай шароитда ҳар бир инсон учун ҳам тўғри бўлиши керак“ ёки „инсон ўз ҳаётининг барча даврларига тенг эътибор қаратиши керак“ каби абстракт тамойиллар бу синовдан ўтади[37][39].
Ушбу усул орқали аниқланган энг умумий тамойиллар утилитаризм билан мос келади, шу сабабли Сидгwиcк интуисионизм ва утилитаризм ўртасида уйғунлик бор деб ҳисоблайди[40]. Бундан ташқари, ваъдаларни бажариш ёки адолатли бўлиш каби камроқ умумий интуитив тамойиллар ҳам мавжуд. Аммо бу тамойиллар универсал эмас ва баъзан турли бурчлар бир-бирига зид келади. Сидгwиcк бу каби зиддиятларни утилитаризм асосида, яъни қарама-қарши ҳаракатларнинг оқибатларини кўриб чиқиб ҳал қилишни таклиф қилади[37][41].
Интуисионизм ва утилитаризм ўртасидаги уйғунлик Сидгwиcкнинг лойиҳасида қисман муваффақият ҳисобланади. Аммо у тўлиқ муваффақиятга эришиш имконсиз деб ҳисоблайди, чунки эгоизм, унинг фикрича, худди шундай мантиқий асосга эга ва уни утилитаризм билан уйғунлаштириш учун фақат диний тахминлар ёрдам бериши мумкин[37]. Масалан, шахсий Худо мавжудлиги ҳақидаги ғоя, у охиратда инсоннинг ҳаракатларига қараб мукофот ёки жазо беради, эгоизм ва утилитаризмни бирлаштириши мумкин[39]. Аммо бундай диний тахминлар бўлмаган ҳолда, амалий ақлнинг иккиёқламалигини тан олишга тўғри келади. Бу эса бизнинг ахлоқий онгимизда асосий зиддиятни келтириб чиқаради[36].
Манбалар
- ↑ Дуигнан, Бриан. [1999] 2000. "Утилитарианисм" (ревисед). Энcйcлопæдиа Британниcа. Ретриэвед 5 Жулй 2020.
- ↑ „Утилитарианисм“ (эн-УС). Этҳиcс Унwраппед. Аустин, ТХ: МcCомбс Счоол оф Бусинесс. Қаралди: 2020-йил 27-май.
- ↑ 3,0 3,1 Ҳабиби, Дон „Милл'с Морал Пҳилосопҳй“, . Жоҳн Стуарт Милл анд тҳе Этҳиc оф Ҳуман Гроwтҳ. Дордречт: Спрингер Нетҳерландс, 2001 — 89–90, 112-бет. ДОИ:10.1007/978-94-017-2010-6_3. ИСБН 978-90-481-5668-9.
- ↑ Милл, Жоҳн Стуарт. 1861. Утилитарианисм. н1.
- ↑ Фрасер, Чрис. Тҳе Пҳилосопҳй оф тҳе Мòзĭ: Тҳе Фирст Cонсеқуэнтиалисц. Cолумбиа Университй Пресс, 2016 — 138-бет. ИСБН 978-0-23-152059-1.
- ↑ Фрасер, Чрис. Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф Wорлд Пҳилосопҳй. Охфорд Университй Пресс, 2011 — 62-бет. ИСБН 978-0-19-532899-8.
- ↑ Гоодман, Чарлес. 2016. "Śāнтидева", Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Ретриэвед 31 Аугуст 2020.
- ↑ „СУММА ТҲЕОЛОГИCА: Ман'с ласт энд (Прима Сеcундаэ Партис, Қ. 1)“. неwадвент.орг.
- ↑ „СУММА ТҲЕОЛОГИCА: Тҳингс ин wҳич ман'с ҳаппинесс cонсисц (Прима Сеcундаэ Партис, Қ. 2)“. неwадвент.орг.
- ↑ „СУММА ТҲтҳеЭОЛОГИCА: Wҳат ис ҳаппинесс (Прима Сеcундаэ Партис, Қ. 3)“. неwадвент.орг.
- ↑ „СУММА ТҲЕОЛОГИCА: Тҳингс тҳат аре реқуиред фор ҳаппинесс (Прима Сеcундаэ Партис, Қ. 4)“. неwадвент.орг.
- ↑ „СУММА ТҲЕОЛОГИCА: Тҳе аттаинмент оф ҳаппинесс (Прима Сеcундаэ Партис, Қ. 5)“. неwадвент.орг.
- ↑ Ҳутчесон, Франcис „Тҳе Оригинал оф Оур Идеас оф Беаутй анд Виртуэ“, . Морал Пҳилосопҳй фром Монтаигне то Кант. Cамбридге Университй Пресс, 2002 — 515-бет. ИСБН 978-0-521-00304-9.
- ↑ Ашcрафт, Ричард (1991) Жоҳн Лоcке: Cритиcал Ассессменц (Cритиcал ассессменц оф леадинг политиcал пҳилосопҳерс), Роутледге, п. 691
- ↑ Гай, Жоҳн „Cонcернинг тҳе Фундаментал Принcипле оф Виртуэ ор Моралитй“, . Морал Пҳилосопҳй фром Монтаигне то Кант. Cамбридге Университй Пресс, 2002 — 408-бет. ИСБН 978-0-521-00304-9.
- ↑ Гай, Жоҳн „Cонcернинг тҳе Фундаментал Принcипле оф Виртуэ ор Моралитй“, . Морал Пҳилосопҳй фром Монтаигне то Кант. Cамбридге Университй Пресс, 2002 — 404–05-бет. ИСБН 978-0-521-00304-9.
- ↑ Ҳуме, Давид „Ан Энқуирй Cонcернинг тҳе Принcиплес оф Моралс“, . Морал Пҳилосопҳй фром Монтаигне то Кант. Cамбридге Университй Пресс, 2002 — 552-бет. ИСБН 978-0-521-00304-9.
- ↑ 18,0 18,1 Счнеэwинд, Ж. Б.. Морал Пҳилосопҳй фром Монтаигне то Кант. Cамбридге Университй Пресс, 2002 — 446-бет. ИСБН 978-0-521-00304-9.
- ↑ Смитҳ, Wилсон (Жулй 1954). „Wиллиам Палей'с Тҳеологиcал Утилитарианисм ин Америcа“. Wиллиам анд Марй Қуартерлй. 3рд Сериэс. 11-жилд, № 3. 402–24-бет. дои:10.2307/1943313. ЖСТОР 1943313.
- ↑ Счнеэwинд, Ж. Б.. Сидгwиcк'с Этҳиcс анд Виcториан Морал Пҳилосопҳй. Охфорд Университй Пресс, 1977 — 122-бет. ИСБН 978-0-19-824552-0.
- ↑ Палей, Wиллиам „Тҳе Принcиплес оф Морал анд Политиcал Пҳилосопҳй“, . Морал Пҳилосопҳй фром Монтаигне то Кант. Cамбридге Университй Пресс, 2002 — 455–56-бет. ИСБН 978-0-521-00304-9.
- ↑ Росен, Фредериcк. 2003. Cлассиcал Утилитарианисм фром Ҳуме то Милл. Роутледге. п. 132.
- ↑ Счнеэwинд, Ж. Б. 1977. Сидгwиcк'с Этҳиcс анд Виcториан Морал Пҳилосопҳй. Охфорд: Cларендон Пресс. п. 122.
- ↑ Ҳутчесон, Франcис. 1726. "Интродуcтион." Ин Ан Инқуирй инто тҳе Оригинал оф Оур Идеас оф Беаутй анд Виртуэ.
- ↑ Росен, Фредериcк. 2003. Cлассиcал Утилитарианисм фром Ҳуме то Милл. Роутледге. п. 32.
- ↑ Бентҳам, Жеремй. 1780. "Оф Тҳе Принcипле оф Утилитй." Пп. 1–6 ин Ан Интродуcтион то тҳе Принcиплес оф Моралс анд Легислатион. Лондон: Т. Пайне анд Сонс. (Алсо аваилабле ас эТехт, Wикисоурcе). п. 1.
- ↑ Бентҳам, Жеремй; Думонт, Этиэнне; Ҳилдретҳ, Р. Тҳеорй оф Легислатион: Транслатед фром тҳе Френч оф Этиэнне Думонт. Адамант Медиа Cорпоратион, Новембер 2005 — 58-бет. ИСБН 978-1-4021-7034-8.
- ↑ Ҳалевй, Элиэ. Тҳе Гроwтҳ оф Пҳилосопҳиc Радиcалисм. Беаcон Пресс, 1966 — 282–84-бет. ИСБН 978-0-19-101020-0.
- ↑ Ҳинман, Лаwренcе. Этҳиcс: А Плуралистиc Аппроач то Морал Тҳеорй. Wадсwортҳ, 2012. ИСБН 978-1-133-05001-8.
- ↑ Милл, Жоҳн Стуарт. Утилитарианисм - Эд. Ҳейдт (Броадвиэw Эдитионс). Броадвиэw Пресс, 2010 — 33-бет. ИСБН 978-1-55111-501-6. Қаралди: 2019-йил 28-июл.
- ↑ Милл, Жоҳн Стуарт. Утилитарианисм. Охфорд Университй Пресс, 1998 — 81-бет. ИСБН 978-0-19-875163-2.
- ↑ 32,0 32,1 32,2 32,3 Попкин, Ричард Ҳ. (1950). „А Ноте он тҳе 'Прооф' оф Утилитй ин Ж. С. Милл“. Этҳиcс. 61-жилд. 66–68-бет. дои:10.1086/290751. С2CИД 170936711.
- ↑ Ҳалл, Эверетт W. (1949). „Тҳе 'Прооф' оф Утилитй ин Бентҳам анд Милл“. Этҳиcс. 60-жилд. 1–18-бет. дои:10.1086/290691. С2CИД 145767787.
- ↑ Милл, Жоҳн Стуарт. Утилитарианисм. Охфорд Университй Пресс, 1998 — 82-бет. ИСБН 978-0-19-875163-2.
- ↑ Милл, Утилитарианисм, Чаптер 2.
- ↑ 36,0 36,1 36,2 36,3 Счултз, Бартон „Ҳенрй Сидгwиcк“. Тҳе Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Метапҳйсиcс Ресеарч Лаб, Станфорд Университй (2020). Қаралди: 2020-йил 29-декабр.
- ↑ 37,0 37,1 37,2 37,3 37,4 37,5 37,6 37,7 Cраиг, Эдwард „Сидгwиcк, Ҳенрй“, . Роутледге Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Роутледге, 1996.
- ↑ Дуигнан, Бриан; Wест, Ҳенрй Р. „Утилитарианисм“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2020-йил 29-декабр.
- ↑ 39,0 39,1 39,2 39,3 39,4 Борчерт, Доналд М. „Сидгwиcк, Ҳенрй“, . Маcмиллан Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй, 2нд Эдитион. Маcмиллан, 2006.
- ↑ Ҳондерич, Тед „Сидгwиcк, Ҳенрй“, . Тҳе Охфорд Cомпанион то Пҳилосопҳй. Охфорд Университй Пресс, 2005.
- ↑ Борчерт, Доналд М. „Сидгwиcк, Ҳенрй [Аддендум]“, . Маcмиллан Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй, 2нд Эдитион. Маcмиллан, 2006.