Утургурлар — илк ўрта аср туркий қабилаларидан бири. Шарқий Европага кўчиб ўтган гуннларнинг бир қисми В асрнинг 2-ярмидан утигур ёки утургур деб аталган. Бу даврда улар Азов денгизининг шарқий қисмида кўчиб юришган. Уларнинг бошлиғи — машҳур Сандилх бўлган. Византия У.ни уларга қардош қутургурларга қарши гижгижлаган ва натижада улар ўртасида кураш узоқ вақт давом этиб ўзаро қирилиб кетишга олиб келган. 560 йил Утургурлар аварлар томонидан бўйсундирилган. 570 йилларда улар Турк хоқонлигига қарам бўлишган. 630 йилларда Утургурлар ва Азов денгизи бўйида яшаган бошқа туркий қабилаларнинг авлоди Кубратхон бошчилигида Булғор подшолигига асос солинган.

Адабиёт

  • Артамоно в М. И., История Хазар, Л., 1962.