Уваровит — гранатлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cа3Cр2[СиО4]3. Куб сингонияда кристалланади. Кўк зумрад рангли, шишасимон, кучли ялтирайди. Қаттиқлиги 6,5—7, зичлиги 3,5—3,7 г/см3. Пневмотолитгидротермал генезисга эга. Хромит (ўта асосли жинсларда) рудалариниғ1г ёрикларида майда кристаллар шаклида учрайди. У. АҚСҲ, Канада, ЖАР, Полша, РФ (Урал) ва бошқа жойларда топилган. Финландиядаги Оутокумпу конида 1,5 см гача бўлган кристаллари мавжуд. У. — заргарлик тоши.