Uvek
Увек, У к е к — Олтин Ўрданпш асосий шаҳарларидан бири. ХИВ аср бошида бу ерда тангалар зарб этилган. ХИВ аср охирига қадар мавжуд бўлган. У. харобалари (Саратов яқинидаги Увек темир йўл ст-яси яқинида) ХИХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошида тадқиқ этилган. Турар жойлар, хумдонлар, мусулмонлар қабристони аникланган. 1913-йил А.А. Кротков бадавлат аёл дафн этилган макбарани (ХИВ аср) очиб ўрганган. Бинолар пишиқ ва хом ғиштдан қурилган. Шаҳар харобасидан сув ва дон сақлаш учун мўлжалланган хумлар, сирланган ва сирсиз сопол идишлар, тошдан ясалган идишларнинг парчалари, кошин парчалари, қувурлар, Олтин Ўрданинг кумуш ва мис тангалари, жез маъбудчалар, хочлар топилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |