Uybat chaatasi
Уйбат чаатаси - Хакасия Республикаси (РФ)даги Уйбат ст-ясидан 6 км жан.шарқда жойлашган қад. мозорқўрғон (мил. ав. ИИИ аср — мил. 7—ВИИИ асрлар). Энг қад. қабрлар тагар маданиятига, аксарияти — тоштиқ маданиятжа оид. 1936 ва 1938 йиллардаги археологик қазишмалар (СВ. Киселёв, Л. А. Евтюхова ва бошқалар) чоғида тоштиқ маданиятига мансуб зодагонлар қабридан (мил. ав. И аср—мил. В аср) уларнинг гипс ва терракотадан ясалган дафн ниқоблари, ёғочдан ишланган нақшинкор ҳайкалтарошлик намуналари ва бошқа топилган. ВИИ—ВИИИ асрларга оид енисей қирғизлари мозорқўрғонларидан сиртига олтин суви юритилган, ёғочдан ишланган қўйларнинг ҳайкалчалари, УрхунЕнисей битиги туширилган кумуш кўзача ва бошқа чиққан. Уйбат чаатаси топилмалари — қад. Сибирда мулкий табакаланиш вужудга келиши тарихини ўрганишда муҳим манба.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |