Uyezd

Уезд – Москва буюк князлиги, Россия Подшолиги, Россия империяси, РСФСР ва дастлабки Совет Иттифоқи таркибида мавжуд бўлган маъмурий-ҳудудий бирлик тури бўлиб, ХИИИ асрдан бошлаб қўлланилган. Россия тарихининг катта қисмида уездлар иккинчи даражали маъмурий бирлик ҳисобланган. Маъноси жиҳатидан эмас, балки тахминий мос келиши бўйича, уезд инглиз тилидаги „cоунтй“ яъни туман тушунчасига яқин келади.
Умумий тавсифи
Дастлаб бир нечта волостлардан ташкил топган уездлар энг муҳим шаҳарлар атрофида шаклланган. Уездларни княз томонидан тайинланган вакиллар (наместниклар) бошқарган, 17-асрдан бошлаб эса улар воеволар томонидан бошқарилган.
1708-йилда Пётр И томонидан маъмурий ислоҳот ўтказилиб, Россия губернияларга бўлинган. Шу вақтга келиб уездлар бекор қилинган, бироқ 1727-йилда Екатерина И томонидан амалга оширилган маъмурий ислоҳот натижасида қайта тикланган.
1923–1929-йиллардаги СССР маъмурий ислоҳоти натижасида уездларнинг аксарияти туманларга айлантирилди. Украина ССРда эса уездлар 1925–1930-йилларда бирламчи маъмурий бирлик сифатида фаолият юритган қирқта округга айлантирилди.
Болтиқ губерниялари
Болтиқ губернияларида бу турдаги маъмурий бўлиниш „Креис“ деб номланган.