Uz
Уз — қадимий туркий қавм. ВИИ—ВИИИ асрларда Еттисув ва Сирдарёнинг ўрта оқимларида яшаб, Турк хоқонлиги ва Қарлуқлар давлати таркибида бўлишган. Уларнинг бир қисми ғарбга силжиб, ВИИИ асрнинг охирида Орол денгизининг жануби-шарқий ҳудудларига бориб ўрнашган ва ўғузлар тасарруфида бўлиб келган. Ўғузларга тобе бўлишни хоҳламаганлари Орол денгизининг шимоли-шарқий минтақаларига (Или ва Эмба дарёлари оралиғига) бориб ўрнашган. 760-йилларда ўғузлар узларга ҳужум қилиб, Сирдарё ва Орол денгизи воҳаларини эгаллаб, Узларнинг бир қисмини бўйсундирган. ИХ асрнинг охири — Х асрнинг бошларида узлар сиёсий ҳаётга фаол аралашиб кетган. Узлар ҳақидаги маълумотлар Х асрнинг араб геофафи Масъудий, ХИ аср арман тарихчиси Матвей Эдисскийнинг асарларида тилга олинган. Узлар Каспий денгизининг шимолида яшовчи хазарлар билан иттифоқ бўлиб, Волга ва Урал дарёлари оралиғида жойлашган бижанаклар (печенеглар) ва қанғлиларга ҳужум қилишган ва бу ерларни босиб олишган.
Узлар 1030-йилларда Днепр ва Дунай дарёлари оралиғига бориб жойлашган. Бу ҳудудни 1060-йил Рус князлари бирлашиб эгаллаганлар, натижада узларнинг асосий қисми ғарбга — Муқаддас Рим империяси ерларига кўчган (юнон тарихчиларининг маълумотларига кура, узлар сони 600 минг кишига етган), кичик бир қисми эса, Кичик Осиёга, Усмонли туркларга қўшилиб сингиб кетган. Кейинчалик узларнинг бир қисми яна ҳам ғарбга силжиб, Жанубий Рус чўллари орқали Ғарбий Европага (Юнонистон ва Венгрияга ўтиб кетганлар. Узларнинг кейинги авлодлари — гагаузлар ҳозир ҳам Молдавия, Руминия ва Венгрияда яшайди. Узларнинг Жанубий Рус чўллари ва Дашти Қипчоқда қолган гуруҳлари қипчоқлар таркибига кирган. ХВ—ХВИИИ асрлар давомида Дашти Қипчоқдаги узлар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига келишган. Улар ўтроқдашиш жараёнида ўз уруғ-қабила номларини унутиб, ўзбек халқи таркибига сингиб кетганлар. Кичик бир гуруҳи эса ХХ асрнинг бошларигача ўзларининг этник номларини сақлаб қолганлар. Ухлар, асосан, чорвачилик билан шуғулланган, кейинчалик деҳқончилик ҳам уларнинг машғулотига айланган. Узларнинг авлодлари, асосан, Зарафшон воҳасининг ўрта оқимларида — Паяриқ тумани (қора уз), Навоий тумани, Нуробод туманининг Улус хўжалигида яшайди. Узларнинг катта қисми Қарши чўлидаги Кўкдала, Ҳардури, Талоқтепа, Олатўн, Ўтамали, Суфи, Хушали, Мойлижар, Шўрбозор ва бошқа қишлоқларда яшайди.
Адабиёт
- Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |